14 October 2019
15:18 - Шавкат Мирзиё Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг саммитида иштирок этиш учун Бокуга жўнаб кетди
Президент матбуот хизматига асосланиб тарқатилаётган хабарларда айтилишича, Шавкат Мирзиё Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгашининг еттинчи саммити тадбирларида иштирок этиш учун бироз аввал Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрига жўнаб кетди.

Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Ўзбекистон ва кузатувчи мамлакат сифатида иштирок этадиган Венгрия ҳамда Туркманистон раҳбарлари Туркий Кенгаш доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга қаратилган масалаларни муҳокама қиладилар.

Бокудаги саммитда Саммитда Ўзбекистон Ҳамкорлик Кенгашига тўла ҳуқуқли аъзо сифатида қабул қилиниши, Туркийтилли Давлатлар Ҳамкорлик Кенгаши еттинчи саммитининг декларацияси тасдиқланиши кутилмоқда.

Бошқа хабарларга кўра, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комил Бокуга бориб бўлган ва Ҳамкорлик Кенгаши давлатларининг ташқи ишлар вазирлари йиғилишида иштирок этмоқда.