14 October 2019
13:44 - Ўзбекистон Марказий Банки сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 15 октябрда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, СЎМнинг қиймати тушишни давом эттирмоқда

Марказий Банк 2019 йил 16 октябрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини бугун эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва бир ҳафта аввалги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 9455,24 сўм (9433,34 сўм)

1 ЕВРО – 10438,58 (10354,03)

1 Жанубий Корея вони – ? (?)

1 Хитой юани – 1334,20 (1319,77)

1 Туркия лираси – ? (?)

1 Россия рубли – 147,25 (145,75)

1 Қозоқ тенгеси – 24,28 (24,26)

Кўриб турибсизки, СЎМнинг курси ҳамма валюталарга нисбатан тушган. Аҳволимиз ДАБДАЛА бўлиши давом этмоқда. Муҳим бўлгани, долларнинг курси дунёда тўхтовсиз ортиб бораётганидир.

Унутмайликки, долларнинг сўмга нисбатан курси 1 йилу 3 ойдан бери тўхтовсиз ортиб бормоқда. Лекин, эътибор беринг, Президент Шавкат Мирзиё иқтисодий аҳволимиз, жумладан, сўмимиз, дабдала аҳволда эканлигини ҳеч қаерда тилга олмаяпти. Чунки, УНИНГ МАҚСАДИ – ХАЛҚНИ ЛАҚИЛЛАТИБ ЮРИШ.

Эслатиш керак, 2018 йилнинг 1-чи ярмида Ўзбекистон Марказий Банкининг 900 миллион долларлик ёрдами билан сўмнинг курси кескин кўтарилган, аммо, йилнинг 2-чи ярмида Марказий Банкининг ёрдами бўлмагани туфайли сўмнинг қиймати ўпирилиб тушган эди. Бу йил бечора сўмимиз асосан тушиб бормоқда. Демак, ишлар аввалги йилдагидан ҳам чатоқ бўлади.

Табиий, валюта қийматларини белгилаш чоғида, ҳар доимгидек, Марказий Банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини ҳам олмаган. Яъни, Ўзбекистонда ҳали ҳам эркин валюта бозори йўқ. Социалистик иқтисодиёт билан яшаётган Ўзбекистон каби мамлакатда бўлолмайди ҳам.