06 October 2019
14:41 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Ўзбекистон Бош Вазири ўринбосари, Хотин-Қизлар Қўмитаси раиси Элмира Боситхонова аёлларни пахта теришга олиб чиқибди

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситлари ҳеч қандай таҳлилсиз Бош Вазир ўринбосари, Хотин-Қизлар Қўмитаси раиси Элмира Боситхонова 5 октябрь куни ўз хизматчи ва фаолларини Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида пахта теришга олиб чиққанини билдирдилар. Бунақа аҳмоқлик ва масхарабозлик Ўзбекистонни тўла қамраб олмоқда.

Ҳар бир давлат хизматчиси ўз вазифасини бажариши керак. Фермерларга эса, пахта териш учун қанча ҳақ тўлашни белгилаш ва ўзлари истаган ерда истаган ташкилотларига терилган пахтани истаган нархларида сотиш ҳаққи берилиши керак. Акс ҳолда, Ўзбекистон масхарабозликлар гирдобида ўлимга қараб кетаверади.

Расмда Элмира Боситхон раҳбарлигидаги аёлларнинг гўёки пахта теримида эканлигини кўрсатувчи расмни кўрмоқдасиз.

Энди навбатда Шавкат Мирзиё Президент Администрациясидаги хизматчиларни пахта теримига ўзи олиб чиқиши бўлса керак.