07 October 2019
01:21 - Ростакам сенсация: Туркияда ўзини ўзи ўлдирган Нодира Қодированинг иши бўйича адвокатликни бўйнига олган Мужде Тозбей Эрден истеъфога кетказилди
Отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетаси хабар қилишича, Нодира Қодирова ўз-ўзини ўлдириши воқеаси бўйича унинг адвокати бўлиб иш бошлаган “Аввал Болалар ва Хотинлар Жамияти” раҳбари Мужде Тозбей Эрден (Müjde Tozbey Erden) Туркия вақти билан кеча кечқурун истеъфога чиққанини эълон қилди.

Адвокат Мужде Тозбей Эрден бу ҳақда баёнот бераркан, “Аввал Болалар ва Хотинлар Жамияти” ва Нодира Қодированинг оиласи ўртасида келишмовчиликлар чиққанини тан оларкан, Нодира ва Нодира кабиларнинг тақдири учун курашни давом эттираверишларини ҳам билдирди.

Ҳеч шубҳа йўқки, исломчилар қўлида бўлган Туркиядаги ҳокимият Мужде Тозбей Эрденни шундай қарор қабул қилишга мажбур қилган. Аммо, шубҳасиз, бу кураш давом этаверади, охир-оқибатда ҳақиқат ғалаба қозонади.