20 September 2019
07:07 - Экологик Партия ўзини реклама қилиб, пойтахтнинг Мирзо-Улуғбек туманидаги “Асака” маҳалласида пикет ўтказибди, шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа уларни қандай жазолайди?

Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситаларидан биттаси бўлган Gazeta.uz Интернет нашри фақат РУС ТИЛИДА ЭЪЛОН ҚИЛИШИЧА, Тошкент шаҳрида дарахтларни ноқонуний кесиш рўй бергани сабабли, Мирзо-Улуғбек туманидаги “Асака” маҳалласи кенгашининг биноси олдида кеча Экологик Партиянинг тахминан 10 аъзоси пикет ўтказибди.

Кеча ярим кечаси, аниқроғи, соат 23:48 да эълон қилинган хабарда айтилишича, битта дарахт нотўғри кесилганмиш, яна 2 таси ЖИДДИЙ ЗАРАР КЎРГАНМИШ. Экологик Партиянинг эси йўқ фаоллари партия раҳбариятининг буйруғи билан шунга қарши расмдаги пикетни ўтказишганига нима дейсиз? Бу партия раҳбари Борий Алихоннинг айтишича, пикетдан мақсад партия фойдасига агитация қилиш эмас, халққа хизмат қилиш бўлганмиш.

Жойи келгани учун айтиш керакки, 1989 йил 19 март куни “Бирлик” Халқ Ҳаракати ҳозир номи Мустақиллик бўлган Ленин майдонида “Ўзбек тили - давлат тили!” шиори остида ўзбек миллатининг тарихида биринчи митинг ўтказганда, “Бирлик” Халқ Ҳаракатининг раиси Абдураҳим Пўлатга қарши жиноят иши очилган, аммо анча кейин бекитилган эди. Хўш, Тошкентнинг ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжа ҳозир бу пикетчиларга қарши нима қиларкин? У одатдагидек пикетчиларни сўкиб, уларга бақириб, бундай аҳмоқликлар қайта бўлмаслигини талаб қилармикан?

Қолаверса, Ўзбекистон давлат сифатида ўлаётган, Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ойлиги ҳатто қўшниларимиз Россия ва Қозоғистондан кўп марта кам ҳолга тушган, миллионлаб фуқароларимиз ойлаб йиллаб оилаларини ҳам кўролмасдан чет элларда қуллардек ишлашаётган пайтда бир-иккита дарахт туфайли мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта қўғирчоқ партиялардан биттаси пикет ўтказишини тушуниб ҳам бўлмайди, оқлаб ҳам бўлмайди. Бундайларни фақат қоралаш ва жазолаш керак.

Кўрамиз, ҳар нарса бўлиши мумкин. Бундай ҳам муҳими, бу воқеага Шавкат Мирзиё қанақа жавоб беради, деган саволга жавоб топишдир. Қани келинг, ҳурматли ўқувчиларимиз, бу саволларга жавобларни биргаликда қидирайлик.