07 September 2019
15:38 - Ҳаммаёқ масхарабозлик: Фақат Хоразм вилоятида 8 210 та, яъни 22,8 фоиз тадбиркорлик субъекти ишини тўхтагани, бу рақам ўсиб бораётгани расман тан олинди

Мамлакатимизда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хзабар қилишича, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатлари ва кадда-Сенаторлардан иборат ишчи гуруҳ Хоразм вилоятида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда янада ривожлантириш борасидаги ишларнинг аҳволини ўрганмиш. Ўзбекистондаги қўғирчоқ Олий Можлиснинг гуруҳи Хоразмда ҳақиқий аҳволни ўрганганига биронта ақли бор одам ишонмайди.

Аммо, Kun.uz сайти Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутати Клара Жумамуратовага (расмда) асосланиб хабар беришича, Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилиб, ҳақиқий аҳвол ўрганилганмиш. Ўрганиш шуни кўрсатибдики, ҳозирги кунда 8 210 та, яъни 22,8 фоиз тадбиркорлик субъектининг фаолияти тўхтаб қолган ва бу рақам ўсиб бораётганмиш.

Бунинг сабаби - тадбиркорлар билан учрашувлар ва тушунтириш ишларининг етарли даражада олиб борилмаганлиги, натижада талайгина тадбиркорларда солиқ қарздорлиги вужудга келиб, оқибатда ушбу тадбиркорлик субъектлари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатгани, бир қатор тадбиркорларга зарур кредит маблағлари ўз вақтида ажратилмагани бўлган эмиш.

Демак, дейди “Ҳаракат” мухбири Ўзбекистонда ростдан ҳам ҳаммаёқ дабдала, ҳаммаёқ масхарабозлик ичида. Ўз-ўзидан маълумки, юқорида келтирилган рақамлар ҳам ёлғон, фаолияти тўхтаб қолган тадбиркорлар нафақат Хорзм вилоятида, бутун Ўзбекисонда жуда юқори. Бу нарса Ўзбекистон давлат сифатида ўлиб бораётганининг энг яхши исботидир.

Шундай экан, бундай ғариб аҳволдан чиқиш учун бутун Ўзбекистонда косметик эмас, ФУНДАМЕНТАЛ ислоҳотлар бошлаш керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни, ҳукуматни, оммавий ахборот воситаларини янгилаш, ҳақиқий ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.