07 September 2019
09:27 - Ўзбекистон комсомолига янги раис тайинланди - Алишер Саъдулла
Кеча 6 сентябрда СССР замонидан қолган Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқининг Марказий Кенгаши раиси лавозимига 25 ёшли Алишер Саъдуллаев исмли бир мишиқи тайинланибди.

Ҳаромий Ислом Карим яратган “Камолот” Ёшлар Ҳаракатини унинг ўқувчиси Шавкат Мирзиё Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи номи билан гўёки қайтадан тузган ва унинг раиси 2017 йилдан бери Каҳрамон Куронбоев исмли биттаси эди. У яқинда бошқа лавозимга аталибди, унинг ўрнига Алишер Саъдуллаев исмли бир мишиқи йигит тайинланибди.

СССР замонида Комсомолнинг бундай мишиқи раҳбарларидан кўпини кўрган эдик. Мана, энди яна биттаси ўртага чиқарилибди. Шавкат Мирзиёни тушуниш мумкин, у ҳар қадамда демократия ҳақида гапирса ҳам, асосий мақсади ўзи умр бўйи тахтда ўтирадиган диктатра яратишдир. У ўзи ўлгунга қадар Алишер Саъдулла каби мишиқилар Шавкат Мирзиёнинг диктатурасида жойларини мустаҳкамлаб олишларига ишонмоқда.

Нима ҳам дердик, эй, бечора Шавкат Мирзиё деймиз!!