06 September 2019
15:53 - Афғонистонда “Толибон”нинг юқори мартабали қўмондони Қори Мансур ўлдирилибди, Шавкат Мирзиё қаерда эди, истеъфога кетиши керакмасми?

Бу мамлакатда иш олиб борадиган “Bakhtar News Agency”га асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, Қундуз вилоятида ўтказилган ҳарбий амалиётлар пайтида “Толибон”нинг юқори мартабали қўмондонларидан бири ҳисобланадиган Қори Мансур ўлдирилибди. Бу воқеанинг тафсилотлари берилмаган.

Аммо, қуйидаги савол туғилиши табиий. Маълумки, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бошлиғи Шавкат Мирзиё ўтган йилнинг бошидан бери “Толибон” билан тинчлик музокаралари олиб бориш ва у ердаги урушни тинчлик йўли билан тугатиш кераклигини тарғиб қилиб келмоқда. У ўтган йили Тошкентда бу мавзуга боғишланган халқаро конференция ҳам ўтказганди. Хўш, Шавкат Мирзиё ҳозир қаерда, нимага Қори Мансур ўлдирилишига кўз юммоқда?

Бундан чиқариладиган хулоса ҳам маълум: Бечора Шавкат Мирзиёнинг ҳамма таклифлари, масалан, Ўзбекистонда аччиқ гармдори экиш, Афғонистонда эса, урушни тинч йўллар билан тўхтатиш таклифлари ерда қолиб кетмоқда. Афғонистонда уруш давом этмоқда. Сал кам ҳар куни “Толибон” кўплаб афғонларни, баъзида, у ердаги чет эл ҳарбийларини, терактларда ўлдириб ташламоқда. Демак, Шавкат Мирзиёда виждон деган нарса бўлса, дарҳол истеъфога кетиши керак.