06 September 2019
16:19 - Яна масхарабозлик: Президент Шавкат Мирзиёнинг қарори билан Дин Ишлари бўйича Қўмитанинг янгиланган асосий вазифалари белгиланибди

Шавкат Мирзиё имзолаган “Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин Ишлари бўйича Қўмитанинг Ички Ишлар Вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи, Ўзбекистон Хотин-қизлар Қўмитаси ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика Кенгаши билан биргаликда жамиятда виждон эркинлиги кафолатлари ва диний-маърифий муҳит барқарорлигини таъминлаш бўйича мустаҳкам ва доимий ҳамкорлигини назарда тутувчи янги тизим жорий этилармиш.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг. Бу президент тутзорларни кенайтириш, аччиқ гармдорилар экиш, Афғонистонда “Толибон” билан музокаралар воситасида у ердаги урушни тўхтатиш ҳақида маслаҳатлар берди, аммо уларнинг биронтасидан фойда бўлмади. Бундан аввалги хабаримизда билдирилганидек, Афғонистон ҳарбийлари шу кунларда “Толибон”нинг раҳбарларидан бирини ўлдирдилар. Шуми, тинчлик музокараларининг натижаси?

Шундай экан, Шавкат Мирзиёнинг Дин Ишлари бўйича Қўмитанинг янгиланган асосий вазифаларини белгиловчи қарори ҳам қоғозда қолиб кетаверади. Чунки, ҳамма ишни Давлат Хавфсизлик Хизмати қилади.