05 September 2019
15:33 - Тошкент шаҳар янги Бош имом хатибининг аҳмоқона гаплари : Имомлар ўзи айтганига аввало ўзлари амал қилиши керак
Авваламбор эслатиш керакки, шу пайтгача Андижон шаҳрининг Бош имоми бўлган инсон шу йилнинг 25 август куни Тошкент шаҳрига янги Бош имом этиб тайинланган эди.

Ўша Бош имом хатиб Нуриддин Холиқназар кеча 4 сентябрда Kun.uz Интернет нашрига интервью бериб, “Имомлар ўзи айтганига аввало ўзлари амал қилиши керак” дебди. Бундай сўзларни фақат ва фақат аҳмоқ одам айтиши мумкин. Чунки, ҳамма Ислом уламолари, демак, имом хатиблар ҳам, ҳозир Ислом динида Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқувчи тушунчаларни такрорлайдилар.

Хўш, бу янги Бош хатиб Нуриддин Холиқназар ўзи айтаётган гапларга ўзи амал қиладими? Ислом динининг ҳозир қабул қилинган хато тушунчаларига кўра, мусулмонлар 3 та хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг қўллари кесилиши, катта жиноятчилар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Энг муҳими, Ўзбекистон Конституция эмас, Шариат қонунлари билан яшайдиган Исломий давлат бўлиши керак.

Демак, бу янги Бош хатиб Нуриддин Холиқназар шу лофларни амалга ошириш билан шуғулланишга бошлайдими? Андижонда 2005 йил май ойида уюштирилган қонли воқеаларда бу Нуриддин Холиқназар ҳам иштирок этмадимикан? Агар шундай бўлса, уни дарҳол жазолаш керак-ку!!

Хуллас, кўриб турибмизки, Ислом динимиз боши берк кўчада. Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Бу Нуриддин Холиқназар каби аҳмоқлар Андижондаги қонли воқеаларни Тошкентда ҳам уюштиришга ҳаракат қилишлари мумкинлиги, унинг хабаримиз сарлавҳасидаги аҳмоқона сўзларидан ҳам кўриниб турибди.