25 August 2019
00:41 - Франциянинг Биаррице шаҳрида G7 саммити кечки орқатланиш билан бошланди

Бу мамлакатнинг жанубидаги Биаррице шаҳрида G7 саммити ҳозиргина кечки овқатланиш билан бошланганини жаҳон ахборот воситалари хабар қилмоқдалар. Кечки овқат маросимида Буюкбритания, Канада, Япония ва Италия бош вазирлари Борис Жонсон, Жастин Трюдо, Синдзо Абэ, Жузеппе Конте, Германия Канцлери Ангела Меркел ҳамда Франция ва АҚШ президентлари Эмманюэл Макрон ва Доналд Трамп иштирок этмоқдалар.

Аввалдан маълумки, ЕвроКенгаш раҳбари Доналд Туск ҳам G7 саммитида қатнашади.

Кечки овқатдан аввал Эмманюэл Макрон ва Доналд Трамп бошга-бош учрашув ўтказиб олдилар. G7нинг ҳақиқий саммити эртага бўлади, аммо бугун кечки овқат пайтидаёқ бир қатор масалалар бўйича улар келишиб олишса керак. Масалан, G7га Россияни ҳам чақириб, уни қайтадан G8га айлантириш ҳақида.

Аммо, аввалдан тахмин қилиш мумкинки, улар Қрим масаласи ҳал бўлмагунча, Россияни ўз сафларига чақиришга келишмайдилар.