25 August 2019
15:58 - “Ўзбекистон темир йўллари” (ЎТЙ) Сурхондарёдаги“Шарғункўмир” шахтасида юз берган ҳолат бўйича ёлғондакам тушунтириш хати тарқатди, аслида, ЎТЙнинг ўзини улоқтириш керак!
2019 йил 23 августда Сурхондарё вилоят, Сариосиё туманидаги Шарғун кўмир конининг қарийб 200 нафар ишчиси 14-15 август кунлари иш ташлагани, улар билан шахта раҳбарлари ва ҳокимият вакиллари ўртасида кетта жанжал бўлгани, шахтёрларнинг маоши 1 миллион сўмдан ҳам оз бўлгани ҳақида “Ҳаракат” Агентлиги ҳам “Озодлик” радиосига асосланиб хабар тарқатган эди.

Бугун ўша тўпалоннинг саба,ларини ўрганиш учун бир неча кун аввал тузилган қандайдир ишчи гуруҳининг фақат ёлғонладан иборат расмий баёноти тарқатилди. Ўзбекистонда ҳукмронлик қилувчи тожиклар режимининг бош қўғирчоқ оммавий ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз тарқатган бу ёлғон тўла баёнот Ўзбекистондаги ўта ғариб аҳволни яна бир марта исботлаб берди.

Баёнотда айтилишича, текширув натижаларида номи ва мансаби айтилмаган 9 нафар мансабдор шахс ишидан улоқтирилибди. Аммо, уларнинг исми ва мансаби айтилмаётганининг ўзи баёнот ЁЛҒОН ва ШАРМАНДАЧИЛИКдан иборатлигининг исботидир.

Бундан ташқари, Баёнотда корхона бўйича ўртача иш ҳақи миқдори 2 343 минг сўм эканлиги, жумладан, кўмир қазиб олиш забойнинг кон ишчиси (ГРОЗ) - 3 800 минг сўм, ер ости электрчилангари – 2 100 минг сўм, ер ости мустаҳкамловчиси – 2 490 минг сўм ойлик олиши ҳақида ёлғон рақамлар тарқатилган.

Энди аҳволни янада яхшилаш учун иш олиб борилаётгани айтилган, аммо қандай ишлар олиб борилаётгани тилга ҳам олинмаган.

Хуллас, кўриб турибмизки, тожиклар режими Ўзбекистонимиздаги ғариб аҳволни тузатиш учун ҳеч нарса қилмоқчи эмас. Демак, авваллари ҳам кўп марта айтганимиздек, халқ майдонларга чиқиб Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни бошлашини талаб қилиши керак. Авваламбор, “Шарғункўмир” каби корхоналарни “Ўзбекистон темир йўллари”дан чиқариб олиш лозим.

Аммо, сиёсий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонни демократиялаштириш, жумладан, қўғирчоқ Олий Мажлис палаталарини “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокида янгилаш, ҳозирги мавжуд қўғирчоқ ҳокимиятни ҳақиқий ҳокимиятга айлантириш, иқтисодий ислоҳотларнинг марказида Ўзбекистонни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш ғояси ётиши ШАРТ.