22 August 2019
08:45 - Масхарабозлик: 3,5 минг меҳнат муҳожирига Ўзбекистонда квартиралар берилармиш
Адлия Вазирлиги кеча ярим кечасига яқин қуйидаги хабарни тарқатди.

“Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжманд меҳнат мигрантларига 2020 йилда кўп квартирали уйлардан республика бўйича жами 3 462 та хонадон ажратилади.

2019 йил 1 октябрдан меҳнат мигрантларига – 1 банк куни давомида паспорт, ариза ва меҳнат органининг илтимосномаси асосида 2019–2020 йилларда 10 фоиз ва 2021 йилда 12 фоиз ставкада 2 млн сўм миқдорида 1 йил муддатга микроқарзлар берилади, суғурта компанияларига – йилига 1 маротаба хориждаги вақтинчалик меҳнат мигрантлари ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш бўйича суғурта мукофоти суммасини қоплаш учун ҳар бир меҳнат мигранти учун 50 000 сўм миқдорида бир марталик субсидиялар тақдим этиш амалиёти жорий этилади.

Қаранг, Ўзбекистон президенти ва унинг тақимидагилар масхарабозларга айланиб кетмоқдалар. Кечагина Россияда меҳнат муҳожирларининг сони 2.1 миллионга чиққани эълон қилинди, уларнинг 3 462 тасига Ўзбекистондаквартиралар берилар эмиш.

Хўш, қолган муҳожирларга ким квартира беради, жаноб масхарабозлар?