08 August 2019
15:21 - Шавкат Мирзиё таътилга кетгандан кейин, Ўзбекистонда тилга оладиган воқеа ҳам бўлмаяптими?
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё 5 августда қисқа муддатли таътилга кетгани эълон қилингандан кейин, мумлакатимизда биронта тилга олишга арзийдиган воқеа гўёки юз бермаётгани жуда қизиқдир, дейди мухбиримиз. Масалан, Kun.uz каби таниқли оммавий ахборот воситалари Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳақидаги фожеавий воқеаларни қадамма-қадам ёритиш билан бандлар.

Фарғона вилоятидаги жанжалда исми ҳам айтилмаётган йигитнинг ўлими ҳақидаги хабар ҳам оддий одамда ишонч туғдирмайди. Аслида, бундай воқеа расмлар билан ёритиб берилиши керак эди.Аммо, бизда ҳалок бўлган йигитнинг исми ҳам айтилмаяпти. Чунки, бунга рухсат берадиган ягона инсон, яъни Шавкат Мирзиё таътилда.

Булар кўрсатмоқдаки, "Ҳаракат" Агентлиги ҳам фаолиятини янада жонлантириши керак.