22 June 2019
17:30 - Президент соврини учун “Ташаббус – 2019” кўрик-танловида 1 ва 2-чи ўринларни олганлар ҳам маълум бўлди
Бундан аввалги хабаримизда Президент соврини учун “Ташаббус – 2019” кўрик-танловида 3-чи ўринни олган Сардор Солиев устидан “5 миллион долларлик инвестиция учун пулни қаердан олдингиз” деб кулган эдик.

Орадан бир неча соат ўтар-ўтмас бу кўрик-танловда 1 ва 2-чи ўринни эгаллаганларнинг исми-шарифлари эълон қилинди:

- Обиджон Саидов биринчи ўрин эгаллабди ва Навоий вилояти Кармана туманидаги “Export Fish Product” МЧЖ раҳбари бўлган бу ёш йигитга “Энг яхши ёш тадбиркор” унвони берилбди, Президент совғаси – “Spark” автомобили топширилибди (расмда).

- Рустам Бўриев иккинчи ўринни эгаллабди, Тошкент шаҳридаги “Ravshan Yodik Production” МЧЖ раҳбари бўлган ёш йигитга 20 миллион сўм пул мукофоти топширилбди.

Кўрик-танловида 3-чи ўринни олган Сардор Солиев устидан “5 миллион долларлик инвестиция учун пулни қаердан олдингиз” деб кулганимиз учун бўлса керак, 1 ва 2-чи ўринларни олган ёш тадбиркорлар нима билан шуғулланиши, улар қанча инвестиция қилганлари хабарларда умуман тилга олинмаган.