22 June 2019
20:28 - Давлат миқёсидаги масхарабозлик: Сирдарё вилояти ғалла режасини 15 кунда бажарганмиш. “Ҳаракат”: Бозор иқтисодиётида ғалла режаси деган нарса бўладими?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишича, жорий йилнинг 21 июнь куни Сирдарё вилояти тарихида биринчи марта 15 иш кунида 191 минг 387 тонналик ғалла хирмони яратибди, бу давлатга ғалла сотиш шартномавий режасининг 100,4 фоизи эмиш.

Эй, аҳмоқ журналистлар, бозор иқтисодиёти билан яшайдиган давлатларда давлат режаси деган нарса йўқ. Шартномавий режа ҳам йўқ. Шундай экан, сирдарёликлар қандай режасини бажардилар, СССРдан қолган социалистик иқтисодиёт режасиними?

Давлат режаси билан яшаш ўлим йўли эканлигини СССР ва бошқа социалистик давлатлар аллақачон исботлаб бўлдилар ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиб олдилар. Ўзини коммунистик деб атайдиган Хитой ҳам шундай қилиб бўлди. Аммо, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Шавкат Мирзиё раҳбарлигида, табиий, Москванинг топшириғи билан, бизни яна ўлимга олиб кетмоқда.

Хуллас, аҳвол яхши эмас. Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими бу аҳволдан чиқиш учун ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ва ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказиш кераклигини тушунмаяпти. Демак, халқ майдонларга чиқиб, шундай ислоҳотларни талаб қилиши керак. Бундай ислоҳотларнинг асосида мамлакатни демократиялаштириш ва тўла бозор иқтисодиётига ўтиш ғоялари ётиши кераклигини “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келмоқда.

Расмга қаранг - бугун Сирдарёда ҳосилни йиғиштириш Совет замонидаги колхозларни эслатади.