20 June 2019
16:05 - Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё мамлакат Бош Прокурори Отабек Муродовни ишдан олиб, ўрнига Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошевни тайинлади

Бугун, 20 июнда Шавкат Мирзиё 2 та фармон имзолабди. Уларнинг биринчисида шундай дейилади:

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ:
Отабек Бахритдинович Муродов Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимидан озод этилсин.”

Иккинчи фармон ҳам иккита жумладан иборат:

“Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 12-бандига мувофиқ:
Ниғматилла Тўлқинович Йўлдошев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори лавозимига тайинлансин.”

Бу ҳақда хабар тарқатган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари бу воқеаларга ҳали ҳеч қандай шарҳ берганлари йўқ. Табиий, биз берамиз.

Эслатиш керакки, аввалги Бош Прокурор Ўзбекистон ДХХ раиси этиб тайинланиб, сўнгра у лавозимдан ҳам озод қилинган ва қамоққа ташланган эди. Тахмин қилиш мумкинки, Отабек Муродовни ҳам шундай саргузаштлар кутади.

Ниғматулла Йўлдошев масаласида шошмаслик керак. Кўрайлик, воқеаларнинг ривожланиши қандай бўлади.

Расмда янги ва собиқ прокурорлар Ниғматилла Йўлдошев ва Отабек Муродовни кўрмоқдасиз.