09 June 2019
22:48 - Қозоғистонда президент сайловлари тамомланди, 77,4% сайловчи қатнашди, Нур-Султон ва Олмаотада норозилик митинглари бўлди
Тахминан 2 соат аввал Қозоғистонда ҳамма сайлов участкалари бекитилди, сайловлар тамом бўлди. Марказий Сайлов Комиссияси сайловчиларнинг 77,4 фоизи овоз берганини, сайловлар натижалари кўпи билан 12 соатдан кейин эълон қилинишини билдирди.

Ички Ишлар Вазирлиги матбуот хизмати бугун Нур-Султон, Олмота ва бир неча шаҳарда бир неча ўн ёки юз кишининг иштирокида рухсатсиз норозилик митинглари бўлганини хабар қилди. Митинг қатнашчиларига қарши куч ишлатилмаганмиш.

Яқин соатларда экзит-пол натижалари эълон қилиниши мумкинлиги айтилмоқда.

Расмда - Жамбул вилоятидаги сайлов участкаларидан бири.