03 June 2019
10:28 - ЎзА жим, Kun.uz бонг урмоқда: Шавкат Мирзиё Тошкент вилояти ҳокимлигида видеоселектор йиғилиши ўтказмоқда, вилоят иккига бўлинади


Давлатнинг бош қўғирчоқ ахборот воситаси жим экан, Kun.uz Интернет нашри Тошкент вилояти ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиё раислигида видеоселектор йиғилиши бошланганини Тошкент вилояти ҳокимлигига асосланиб хабар қилмоқда.

Шу йиғилишда Шавкат Мирзиё Тошкент вилояти иккига бўлинишини маълум қилибди.

Йиғилиш кескин танқидий руҳда бошланган. Президент айрим туман ва шаҳар раҳбарларини иқтисодни умуман тушунмаслигини куюниб таъкидлаган ва кадрлар сиёсати, вилоятнинг географик тузилиши, қолоқликни кескин танқид қилган.

“Қани илм, қани ташаббус, қани янгилик”, дебди президент ва Навоий вилояти 100 фоиз кластерга ўтганини мисол қилиб келтириб, Тошкент вилоятида қишлоқ хўжалиги жуда танг аҳволдалигини ҳам қайд этибди.

Хуллас, дейди “Ҳаракат” мухбири, Тошкент вилояти ҳокимлигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиё жиддий қарорлар эълон қилдиганга ўхшайди.

Расмда - ҳали бўлинмаган Тошкент вилоятининг харитаси.