11 April 2019
06:06 - Исроилдаги парламент сайловларида жорийдаги Бош вазир Бинямин Натаняху раҳбарлигидаги коалиция ғолиб чиқди
9 мартдаги сайловларда Исроилдаги ҳар бир партия мустақил равишда сайловда қатнашганди. Шу пайтгача 99 фоиз сайловчиларни ўз ичига олувчи бюллетенлар текшириб чиқилди. Бинямин Натаняху ва унинг асосий рақиби бўлган Бенни Ганц раҳбарлидаги “Кахол-Лаван” янги парламентда тенг ўрин олдилар. Аммо, Бинямин Натаняху билан ҳозир ҳукумат коалициясида бўлган партиялар 120 ўринлик Кнессетда 65 ўрин олишлари маълум бўлди.

АҚШ Президенти Доналд Трамп Бинямин Натаняхуни ғалаба билан табриклади, Бенни Ганц мағлубиятга учраганини тан олди. Бугун-эрта сайловларнинг натижалари эълон қилинади ва Натаняху эски коалициясини янгидан тиклаб, ўз ҳукуматини шакллантиради.

Дунё оммавий ахборот воситалари Бинямин Натаняху Исроилнинг тарихида беш марта Бош вазир бўлган илк сиёсатчи бўлишини урғуламоқдалар.