11 April 2019
06:49 - Туркияда 31 мартдаги сайловлардан кейин исломчилар ва отатуркчилар ўртасидаги жанжалда отатуркчилар ғолиб чиқмоқдалар, аммо исломчилар урушга ҳам тайёр
Аввалги хабарларимиздан маълумки, бу сайловларда отатуркчиларнинг “Миллат Иттифоқи” Туркиянинг энг буюк 6 та шаҳрининг 5 тасида ғалаба қозонди. Аммо Президент, айни замонда, исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси лидери Ражаб Эрдўған сал кам диктаторлик ваколатларини ишга солиб, Истанбулда “Миллат Иттифоқи” ичидаги Жумҳурият Халқ Партиси номзоди Акром Имомўғлининг ғалабасини бекор қилиш учун ҳаракат қилиб ётибди. У ҳарбийларни ишга солиб бўлса ҳам ўз мақсадига эришиш ниятида кутилмаганда Россияга бориб, Владимир Путин билан кўришиб келди.

Путин Эрдўғанга у истаган даражада ёрдам беролмаслигини айтган шекилли, Эрдўған кескин гаплар гапираётган бўлса ҳам, амалда кескин ишлар қилишга журъат этолмаяпти.

Кўриш керак, бу совуқ уруш кимнинг фойдасига ҳал бўлади. Ўтган йилги референдумда 51 фоиздан бироз кўпороқ сайловчиларнинг овози билан ғалабага эришган Ражаб Эрдўған бу сайловларда бунчалик мағлубиятга учрашини ҳаёлига ҳам келтирмаганга ўхшайди.

Турк Дунёси халқлари Туркиядаги совуқ урушда отатуркчиларни қўллаб қувватлашлари керак. Акс ҳолди, Турк Дунёси ҳам бу босқичда мағлубиятга учраши муқаррар.

Расмда - Истанбулда ғалаба қозонган бўлса ҳам, ҳалигача бу шаҳар ҳокими гувоҳномасини ололмаётган Акром Имомўғли.