23 March 2019
22:33 - Қозоғистоннинг янги президенти Туркистонга келиб, Яссавийнинг қозоқ эканлигини исботловчи ҳужжат топишни буюрибди

Қозоғистон оммавий ахборот воситалари Президентнинг Оқ Ўрда матбуот хизматига асосланиб хабар беришларича, бугун 23 март куни Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жомарт Тўқаев номи яқинда Туркистон деб ўзгартирилган Чимкент вилоятининг янги маркази Туркистон шаҳрига келиб, “Ҳазрат Султон” номли тарихий-маданий музей-қуриқхона ва Хўжа Аҳмад Яссавийнинг мақбаарсини (расмда) зиёрат қилибди, янги вилоят марказини қуриш ишлари қандай кетаётгани билан танишибди. Маълум бўлишича, янги вилоят маркази қурилишининг турли қисмлари Қозоғистоннинг бир қатор йирик вилоятлари тарафидан ўз маблағлари ҳисобига қуриб берилмоқда экан.

Хабарларда айтилмаган бўлса ҳам, бизга яқин манбалардан ўрганишимизча, янги президентнинг тахтга ўтиришидан кейин бунчалик тез Туркистонга келишининг жиддий сабаби бор экан. Унинг бу зиёратдан мақсади - Хўжа Аҳмад Яссавийнинг туғилиш гувоҳномасини топиш ва унинг миллати қозоқ деб ёзилганини ҳаммага кўрсатиш бўлган. Шундай қилинса, нафақат Яссавий қозоқ эканлиги, балки, бутун Туркистон вилояти ва Туркистон шаҳри қозоқларники эканлиги исботланган бўларди.

Кечагина отдан тушган қозоқларнинг янги президенти бунчалик ибтидоий эканлиги, у Совет замонида каби ўша асрларда ҳам ЗАГС тарафидан ҳамма янги туғилганларга “туғилиш гувоҳномаси” берилишига ишониши устидан роса кулиш мумкин. Аммо, уни тушуниш мумкин, ўзбек аслли саркарда Собир Раҳимов қозоқ эканлиги унинг 3 та хотинидан биттасига, яъни асли қозоқ бўлган хотинига асосланиб, СССР парчаланиб кетиб, Қозоғистон мустақил бўлиб қолганидан кейин эълон қилинган эди-ку!

Кўринишидан, энди навбат Хўжа Аҳмад Яссавийга келганга ўхшайди. Ҳа, Қозоғистон буюк ўзгаришлар бошланиш арафасида. Аммо, амалда ҳамма нарса қозоқларнинг зарарига ишлаб, Қозоғистон давлат сифатини йўқотишининг эҳтимоллиги жуда катта.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг, Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигидаги тожиклар режими ҳукмронлигини давом эттираверса, яқинда қозоқлар ўзбекларнинг ҳаммасини сарт-қозоқ деб эълон қиладилар ва Сартистонни Қозоғистонга қўшиб оладилар. Унутмайликки, СССРнинг асосчиси Владимир Ленин СССР таркибида иккита янги республика яратиш ҳақида тайёрланган ҳужжатга бу республиклардан бирига Туркмения, иккинчисига Узбекия ёки Сартия номи бериш кераклиги ҳақида резолюция қўйганди.