22 March 2019
15:04 - КХДР 2018 йилда ташкил этилган кореялараро алоқа офисидан чиқиб кетди
Корея Республикасининг Бирлашув Ишлари бўйича Вазирлиги хабарига кўра, КХДР кореялараро алоқа офисидан чиқиб кетди. Бу ҳақда Reuters маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, бу воқеа Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг давлатлар ўртасидаги зиддиятга якун ясаш бўйича омадсиз уриниши, шунингдек, АҚШ ва КХДР етакчилари Дональд Трамп ҳамда Ким Чен Иннинг муваффақиятсиз саммити фонида юз берди.

Жанубий Корея вазирлигининг маълумотларига кўра, Шимолий Корея ушбу қарор ҳақида 22 март, жума куни, яъни бугун эрталаб жанубий қўшнилар билан учрашув пайтида эълон қилган. КХДР вакиллари бу қадамга “юқоридан кўрсатма”, дея изоҳ беришган.

Кореялараро алоқа офиси 2018 йил 14 сентябрда очилган. Мамлакатлар ўртасида дипломатик алоқалар мавжуд бўлмаганда, у элчихона функцияларини бажарган. // Kun.uz