22 March 2019
08:06 - Қозоқча масхарабозлик: Ҳар бир вилоят марказидаги энг катта йўлга Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг исми берилди
Қозоғистоннинг пойтахти Олмаотадан Остона деб ном берилган Целиноград шаҳрига кўчирилганидан бери айтиб келаётганимиздек, Қозоғистон пойтахти Остонага Нурсултон номи берилиши ҳақидаги тахминимиз тўғри чиқди ва 20 март куни янги Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифи билан мамлакат парламентнинг иккила палатаси Конститцияга ўзгартириш киритиб, пойтахтга Нур-Султон номи бериш ҳақида қарор чиқарди. Расман “Юртбоши” унвонига ҳам эга бўлган Нурсултон Назарбойнинг исми пойтахтга берилиши табиийдир. Чунки, эски Целиноград шаҳрини пойтахтга айлантиришда, Нурсултон Назарбойнинг катта ҳиссаси бор.

Аммо, яна Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифи билан ҳар бир вилоят марказидаги марказий йўлга Нурсултон Назарбоев исмининг берилиши қозоқча масхарабозликдан бошқа нарса эмасди. Бу масхарабозлик ўта тезлик билан амалга оширилди, кеча ҳамма вилоятларнинг Кенгашлари вилоят марказидаги марказий йўлларнинг номини Нурсултон Назарбоев Проспекти деб ўзгартирдилар.

Бунақа масхарабозлик билан Қозоғистон узоққа боролмайди. Умид қилиш керакки, қозоқлар бунақа масхарабозликларни тўхтатадилар ва бор кучларини мамлакатни янада ривожлантиришга ташлайдилар.