22 March 2019
07:27 - Шоир Абдулла Ориф ниятига етишолмади, Наврўз байрамини йўқ қилолмади

Ҳар йили 21 март куни шоир Абдулла Ориф ниятига етишолмагани, Наврўз байрамини йўқ қилолмаганини эслашга мажбурмиз.

Ҳамма нарса Шароф Рашидов оламдан ўтгандан кейин бошланди десак бўлади. Айнан ўшанда Ўзбекистон Компартиясининг учинчи котиби, яъни идеология масалалари бўйича котиби Раъно Абдуллаева ҳеч ким кутмаган ишлар қилиб, ўзининг ғоявий ёрдамчисига айланган шоир Абдулла Ориф билан биргаликда Наврўз байрамини йўқ қилиш, унинг ўрнига апрель ойининг бошларида Навбаҳор кунини байрам қилиш фикрини олға суришга бошлади.

Аҳмоқ ҳам тушунадики, бу ишлар Москванинг топшириғи билан қилинган. ЎзКомпартиянинг ўша пайтдаги раҳбарлари Иномжон Усмонжўжаев ва Рафиқ Нишонов ҳам бу топшириқни қўллаб-қувватлаганлар. Иномжон Усмонжўжаев “Пахта иши” бўйича айбланиб қамоққа ташланди. Аммо, Рафиқ Нишонов ҳам, Раъно Абдуллавева ҳам, Абдулла Ориф ҳам, кейинроқ бошқача ашула айтишга бошлашди, улар гўёки Наврўз тарафдори бўлишганмиш. Бунга уларнинг ўзларидан бошқа ҳеч ким ишонмайди. Лекин фақат Абдулла Ориф ўзи қилган иши учун кечирим сўровчи шеър ҳам ёзганини унутмайлик.

Нима бўлганда ҳам, тарихни ҳеч ким қайтадан ёзолмайди. Қора ишлар қоралигича қолади.