21 March 2019
09:23 - Шавкат Мирзиё хорижий инвестициялар бўйича “Бирлик” Партияси билдираётган фикрларни муҳокама қилувчи фойдасиз мажлис ўтказди. Халқ майдонларга чиқадиган вақт келмоқда!!!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режиминингн бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай тахлилсиз хабар беришича, кеча 20 март куни Шавкат Мирзиё хорижий инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ва тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ишларини жадаллаштириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Бу йиғилишда кейинги йилларда бутун дунёда хорижий инвестициялар жалб этиш тобора мураккаб кечаётгани, масалан, 2018 йилда жаҳонда инвестиция оқими 19 фоизга камайгани таъкидланибди ва хорижий инвестициялардан самарали фойдаланиш, бу борада жадал ва тизимли иш олиб бориш зарурлиги урғуланибди. Йиғилишда кимлар бўлгани, улар нималар дегани мутлақо тилга олинмаганидан тушуниш мумкинки, каттагина хабар Шавкат Мирзиёнинг нутқидан иборатдир.

Бундай йиғилишларнинг фойдасиз ёки фойдаси камлигини “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси “Ҳаракат” Агентлиги тахминан 1 йилдан бери тўхтовсиз гапириб келмоқда. Чунки, Ўзбекистонда майда-чуйда хусусий бизнесга йўл берилган бўлса ҳам, давлатимиз ҳали ҳам СССРдан қолган социалистик иқтисодиёт билан яшаётгани сабабли, жиддий чет эллик инвесторлар бизга келмаcликлари ўз-ўзидан маълум. Шавкат Мирзиёнинг чет элдаги элчиларимизга инвесторларни Ўзбекистонга жалб қилиш хусусида бераётган топшириқлари масхарабозликдан бошқа нарса эмас.

Авваламбор Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказиш, мамлакатимизни тўла бозор иқтисодиётига ўтказиш керак. Ана ўшанда ўзмизнинг катта инвесторлар синфи пайдо бўлади ва айнан ўзимизнинг инвесторлар чет эллик инвесторларни Ўзбекистонга чақириб катта қўшма корхоналар яратадилар.

Шавкат Мирзиёнинг бу хабарда айтилган “давлат-хусусий шериклик тизими инвестиция жалб қилишнинг муҳим омилларидан биридир” шаклидаги таклифлари ҳам масхарабозликдан бошқа нарса эмас. Ўзбекистон Президенти давлат билан чет эллик хусусий инвесторларнинг шериклик тизими ҳақида гапиришининг ўзи ножиддийликдир. Бизда тезлик билан катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратилиши йўлидаги тўсиқларни олиб ташлаш шарт. Ана ўшанда бизнинг хусусий инвесторлар чет эллик инвесторлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиб, катта лойиҳаларни амалга оширишни бошлайдилар.

Шавкат Мирзиё эса, кечаги йиғилишда эски сиёсатини давом эттириб, вазирлик ва идоралар раҳбарларига ўзларига бириктирилган ҳудудларга чиқиб, у ерда амалга оширилаётган лойиҳаларни жадаллаштириш, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун инвесторларни ҳудудларга, жумладан, эркин иқтисодий зоналарга жалб этиш бўйича топшириқлар берибди. Булар мутлақо фойдасиз ёки фойдаси кам топшириқлардир. Хабар охирида “барча топшириқлар ижросини таъминлаш ва муаммоларни бартараф этишга қаратилган амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди” деган жумланинг айтилиши ҳам бу йиғилишнинг фойдасизлигини кўрсатиб турибди.

Мавжуд режимни қуруқ гаплар билан ватан ҳамда халқнинг муаммолари устида ўйлашга ва жиддий ишлар қилишга мажбур қилиб бўлмайди. Демак, халқ майдонларга чиқиб, мавжуд режимдан Ўзбекистонда ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАР ўтказишни талаб қилиши керак.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётади.

Фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси борлигини урғулаш ҳам муҳимдир. Чет эллик инвесторлардан фойда кам бўлади, чунки, улар авваламбор ўз фойдаларини ўйлайдилар. Ўзимизнинг инвесторларимиз синфини яратиш шарт.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Расмдан кўриниб турибдики, ёш болалардек Шавкат Мирзиёнинг лекциясини ёзиб олаётганларнинг йиғилишидан ҳеч қандай фойда бўлмайди.