05 March 2019
14:31 - Шармандалик: Инсоният тарихининг энг буюк ўнталигига кирган Михаил Горбачев 88 ёшга тўлганинини билмай қолибмиз

СССРдек буюк давлатнинг раҳбари бўлган ва бу мудҳиш давлат йўқ бўлишида ҳал қилувчи роль ўйнаган Михаил Горбачев 2 март куни 88 ёшга киргани ҳақида хабар беролмаганимиз ростакам шармандаликдир. Аслида, фақат биз эмас, дунёнинг ҳамма оммавий ахборот воситалари бу воқеага эътибор бермаганлари ҳам кўриниб турибди.

Нима бўлса ҳам, инсоният тарихидаги буюк инсон Михаил Горбачевни 88 ёшга тўлиши билан чин кўнгилдан табриклаймиз. Бироз кеч қолганимиз унчалик муҳим эмас, аммо кечирим сўраймиз.

Бу нооддий воқеа учун ноодиий расм топдик ва уни эътиборингиза ҳавола қилмоқдамиз. Бу расмда – ҳали 4-5 ёшда бўлган Михаил Горбачевни буваси Пантелей Гопкало ва бувиси Василиса Гопкало билан кўрмоқдасиз.