04 March 2019
18:10 - Абдулазиз Комилов кеча Қатарда террористик “Толибон” вакиллари билан учрашди, бундан руҳланган “Толибон” бугун навбатдаги терактини уюштирди
“Интерфакс-Озорбайжон” Агентлигига террористик “Толибон” ташкилотининг Қатардаги вакили Забиулла Мужоҳидга асосланиб хабар беришича, кеча, 3 март куни Қатар пойтахти Дохада Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазири Абдулазиз Комилов “Толибо” делегацияси раҳбари Барадар Охунд билан учрашган. Улар Афғонистондаги урушни тинч йўллар билан тўхтаиш каби масалаларни муҳокама қилишибди. Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Афғонистоннинг ички ишларига аралшмаслигини билдирибди, Барадар Охунд эса, Ўзбекистон тинч йўл билан ечим топишга қаратилган саъй-ҳаракатлари олқишга сазоворлигини айтибди, Афғонистонни иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаётгани муносабати билан миннатдорчилигини изҳор этибди.

Тошкент тўла миш-мишларга кўра, Барадар Охунд эҳтиёткорликни йўқотиб, 4 март куни Тоҳар вилояти Янги-қалъа туманидаги бозорга ҳужум қилиш режалаштирилаётганини гапириб юборибди. Абдулазиз Комилов бу хабарни тезда Афғонистон расмийларига етказибди, Афғонистоннинг тегишли органлари бу ҳужумнинг олдини олишга ҳаракат қилишибди. Шундай бўлса ҳам, Синхуа Агентлиги билдиришича, 3 киши ҳалок бўлибди, 7 киши жароҳатланибди. Террористлардан қанча одам ҳалок бўлгани хабарларда ҳали айтилгани йўқ.

1 март куни Гилманд вилоятида жойлашган ҳарбий базага террористларнинг кутилмаган ҳужуми натижасида 40 киши ҳалок бўлганди. Тахмин қилиш мумкинки, бугунги террористик ҳужум катта талофатларга олиб келолмагани сабабли, Афғонистон ҳукумати Абдулазиз Комиловга қаҳрамонлик унвони беради ва тўғри қилади.

Расмда - афғонларнинг қаҳрамони Абдулазиз Комилов.