15 February 2019
18:28 - Миллатнинг гўёки юртпарвар санъаткори Анор Назаров нимага юрт ва миллат тақдири учун кураш бошлаган “Бирлик” Халқ Ҳаракатига қўшилмаганди?
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА бугун ҳеч қандай таҳлилсиз ўзини Ўзбекистон Ёзувчилар Уюшмасининг аъзоси деб танитган Наргиза Асадова исмли биттасининг Алишер Навоий номидаги Давлат Опера ва Балет театрида созанда, Ўзтелерадиокомпанияси қошидаги Эстарада-Симфоник Оркестрининг Бош дирижёри ва бадиий раҳбари, “Ўзбекнаво” Эстрада Бирлашмасининг директори каби лавозимларда ишлаган компазитор Анор Назаров ҳақида “Миллатнинг юртсевар санъаткори эди” номли мақоласини эълон қилибди.

1950 йилда туғилган Анор Назаровнинг ҳар тарафлама буюклигини ёзган Наргиза Асадовага қуйидаги саволларни бериш истардик:

1. “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўзбек тилини давлат тили қилдирганига 30 йил, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштирганига 28 бўлмоқда. Нима учун Сиз ҳам, Анор Назаров ҳам, мустамлакачилар исми-шарифларимизга тиқиштириб кетган “-ов” ва “-ова” қўшимчаларидан ҳалигача тозаланмадингиз?

2. “Бирлик” ўзбек тилини давлат тили қилдириш, Ўзбекистонни мустақилликка қовуштириш учун кураш бошлаганда Анор Назаров 39 ёшда бўлган экан. Нимага бу гўёки юртсевар одам ўша курашдан четда қолди?

3.1990 ва 2010 йиллари қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда нимага бу гўёки юртсевар Анор Назаров овозини ҳам чиқармасдан ҳамма тешикларни қисиб ўтирди?

4. Ўз-ўзидан қуйидаги савол ҳам туғилади. Бу Анор Назаровнинг миллати қандай эди?

5. Шу йил 19 мартда ўзбеклар ўз тарихида биринчи марта митингга чиққан кун, яъни Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини Тошкентдаги Мустақиллик Майдонида байрам қилиш учун тайёргарчиликлар бошланди. Сиз ўша байрамда қатнашасизми?