14 February 2019
01:46 - Эронда теракт: Ҳалок бўлганлар сони 40 дан ошди. Тожик аслли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё қаерда?

Жаҳон ахборот воситалари кеча Эроннинг жанубий-шарқий қисмида уюштирилган теракт натижасида ҳалок бўлганларнинг сони 40 дан ошгани ҳақида FARS Агентлигига асосланиб хабар тарқатмоқдалар.

Кеча кечқурун уюштирилган теракт учун ҳали ҳеч бир террорист ташкилот маъсулиятни бўйнига олгани йўқ. Аммо, ҳеч шубҳа йўқки, бу теракт Эроннинг Ислом Инқилоби Қуриқчилари Корпусига қарши уюштирилган. Теракт натижасида тинч аҳоли вакиллари билан бир қаторда асосан Ислом Инқилоби Қуриқчилари Корпуси ҳарбийлари ҳалок бўлган.

Унутмайликки, ҳозир тожик аслли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё ислом террористлари билан музокаралар олиб бориб, Афғонистондаги урушни тўхтатиш мумкинлиги ҳақидаги аҳмоқона ғоясини тарғибот қилиш билан овора. Амалда эса, ислом терророизми Афғонистон ташқарисида, жумладан, қўшни Эронда ҳам гуркирамоқда. Бу кетишда, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси раиси Абдураҳим Пўлат 2015 йилнинг бошларида ўша пайтдаги АҚШ Президенти Барака Обамага ёзган мактубидан айтилганидек, ислом терроризмининг маркази Марказий Осиёга ўтади.

Эслатиш керакки, “Толибон” ва ИШИД каби террористик ташкилотларнинг мақсади – нафақат Афғонистонда, балки, бутун Ислом дунёсида мусулмонлар Шариат қонунлари билан яшашига эришиш. Шариатга кўра эса, мусулмон эркаклар 3 та хотинли бўлишга ҳақлари бор, майда ўғриларнинг кафти кесилиши, каттароқ жиноят қилганлар тош бўрон қилиб ўлдирилиши керак. Бундан ҳам муҳими, давлат исломий бўлиши, исломий давлатлар Халифаликка бирлашиши, келажакда бутун инсоният мусулмон бўлиши керак.

АҚШ ва Афғонистондаги ҳокимият, қолаверса, бутун инсоният бундай талабларни мутлақо қабул қилолмайди ва қабул қилмайди. Шундай экан, Афғонистондаги урушни ва ислом терроризмини қандай қилиб сиёсий йўллар билан ҳал этиш мумкин? Бундай мақсадга эришининг ягона йўли, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир. Ана ўшанда ислом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади.