14 February 2019
02:32 - Россиядаги “Инсон Ҳуқуқлари Учун” жамоатчилик ҳаракати чет эл агенти деб эълон қилинди, ўзбеклар ҳам буни қоралашлари керак
Маълумки, “Инсон Ҳуқуқлари Учун” Умумроссия Жамоатчилик Ҳаракати машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, академик Сахаровнинг ўқувчиси Лев Пономарев раҳбарлигида яратилган. Лев Понамарев (расмда) 1941 йилда туғилган, Москва Физико-Техника Институтини битирган, физико-математика фанлари доктори.

Лев Понамарев 2018 йил 28 актябрда Москвада ўтказилиши режалаштирилган “Бизнинг ва сизнинг фарзанларингиз учун” номли рухсатсиз тадбирга ҳаммани Инернет орқали чақиршда айбланиб, 1 ойлик маъмурий қамоқ жазоси олган эди. Ўшанда бутун дунёнинг машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси ташкилотлари Лев Пономаревни сабабсиз қамалганини айтсалар ҳам, Россия Президенти Владимир Путин суднинг бу ҳақдаги ҳукмини қўллаб-қувватлаган эди.

Мана энди, “Инсон Ҳуқуқлари Учун” Умумроссия Жамоатчилик Ҳаракати Россиянинг Адлия Вазирлиги томонидан чет эл агенти деб эълон қилинибди. Эслатиш керакки, чет элдан гарнт олган ташкилотларга шундай мақом берилади. Ҳеч шубҳа йўқки, Адлия Вазирлигининг бундай қарори Владимир Путиннинг топшириғи билан берилган.

Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари ҳам Адлия Вазирлигининг бундай қарорини қоралашлари ва Россиянинг Тошкентдаги элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказишлари керак.