20 January 2019
20:12 - Бечора Шавкат Мирзиё танқидларимизга чидай олмасдан минимал ойликни 577 минг 172 сўмга чиқартирдими?
Адлия вазирлигининг "Huquqiy axborot" каналига асосланиб кеча, 19 январда тарқатилаётган хабарларда айтилишича, ҳукуматнинг қарори билан Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасига ўзгартириш киритилибди ва ходимларга тўланадиган иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга оширилди.

Ўта қисқа хисқа хабарда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-, 2- ҳамда 3-разрядлари коэффициентлари 2,476, 2,725, 2,998 дан тегишлича 2,847, 2,997, 3,148 га оширилиши айтилган ва шу ўзгаришлар туфайли Ўзбекистонда 577 минг 172 сўмдан кам ойлик иш ҳақи тўланиши мумкин эмаслиги урғуланган.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда минимал ойликни 202 730 сўм, яъни тахминан $24 қилиб белгилаганини ўтган йилнинг охирги кунларида билдирган эдик, бу йил 4 январда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали буни яна бир бор тасдиқлаган эди.

Масхарабозликни қаранг-ки, орадан 2 ҳафта ўтиб, иш ҳақининг энг кам миқдори 501 минг 959 сўмдан 577 минг 172 сўмга, яъни тахминан 70 долларга чиқарилгани айтилмоқда. Аммо, Шавкат Мирзиё энг кам иш ҳақини 202 730 сўм, яъни тахминан $24 қилиб ўтган йилнинг охирида белгилаганди-ку. 2 ҳафатада минимл ойлик 3 бараварга орттирилдими? Кўрдингизми, ҳеч қандай таҳлилсиз халқни очидан-очиқ алдаш давом этмоқда.