20 January 2019
17:05 - Масхарабозлик: Ўзбекистонда феълан ишламаётган Facebook маъмурияти билан алоқа ўрнатилмоқда эмиш

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган Kun.uz сайти хабар беришича, Ахборот ва Коммуникация Технологияларини Ривожлантириш Вазирлиги Facebook маъмурияти билан алоқа ўрнатишда ёрдам сўраб, Ўзбекистон Ташқи Ишлар Вазирлигига 2018 йилнинг декабрь ойида мактуб жўнатган экан. Ўзбекистонда Фейсбук ва YouTube трамоқларига кириш ҳалигача осон бўлмаётганидан тушуниш мумкинки, ҳалигача бу тармоқларнинг раҳбарияти билан алоқа ўрнатилмаган.

Аммо, BBC Uzbek, «Озодлик», «Фергана.ру» ва «Америка Овози» каби сайтларга киришда ҳеч қандай муаммо йўқ эмиш. Бунга ишониш қийин, аммо Kun.uz нимага Ўзбекистондаги онамухолифат партияси “Бирлик”нинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлигининг асосий сайтини (harakat.net) Ўзбекистонда блокировка қилиш давом этаётганини тилга олмаган?

Хулас, Ўзбекистонимизда ҳамма нарса масхарабозлик ичида. Тожиклар режимининг ўзи ҳам, унинг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳам, табиий, улардан бири бўлган Kun.uz ҳам.