19 January 2019
07:14 - Бизда аҳолининг ўртача ойлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқатиш давом этмоқда, 2018 йилда номинал ойлик 1 млн 822,2 минг сўм бўлганмиш

Кеча Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси мамлакат аҳолисининг 2018 йилда ўртача ойлиги ҳақида маълумотлар тарқатди. Уларига кўра, ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида Ўзбекистон бўйича ўртача номинал ҳисобланган иш ҳақи 2017 йилга нисбатан 25 фоизга кўпайиб, 1 миллион 822 минг 200 сўм бўлибди. Яъни, долларнинг ҳозирги курсидан келиб чиқсак, бизда ўртача номинал ойлик 218 доллар эмиш.

Билмаганлар учун билдириш керакки, номинал ойликка - устамалар, мукофот пуллари, рағбатлантирувчи тўловлар, компенсация тўловлари, ишланмаган вақт учун тўловлар ва яна бир қатор текшириб бўлмайдиган нарсалар киради. Яъни, коммунистлар ишлатишни яхши кўрадиган номинал ойлик реал ойликдан анча кўп бўлади ва давлат истамаса, номинал ойликнинг асл қийматини текшириб ҳам бўлмайди. Ўзбекистонда реал эмас, номинал ойлик ҳақидагина маълумот тарқатилишининг сабаби ҳам шу.

Эслатиш керакки, Ўзбекистонда ўртача номинал ойлик 2017 йил бўйича 1 млн 346 минг сўм, яъни долларнинг ўша пайтдаги курси бўйича 122 доллар деб эълон қилинган эди.

Вой-дод, қаранг, Ўзбекистонда номинал ўртача ойлик, 2018 йилда 2017 йилдагидан 1,8 баравар ортибди. Бундай ортиш дунёда бўлмаган ва бўлолмайди. Шунинг учун Давлат Статистика Қўмитаси бор-йўғи 25 фоиз, яъни 1,25 баравар ортиш бўлганини иддао қилмоқда. Аслида, бундай ортишга ҳам ишониб бўлмайди. Сўмнинг инфляциясини ҳисобга олсак, аҳолининг ойлиги фақат тушмоқда.

Яна эслатамизки, “Ҳаракат” Агентлиги МДҲ мамлакатларида аҳолининг ўртача ойлиги ҳақидаги маълумотларни МДҲ Статистика Қўмитасининг сайтида эълон қилинган рақамлар асосида кўрсатиб борарди. Аммо, МДҲ Статистика Қўмитасининг сайтида ҳеч қачон Ўзбекистон бўйича маълумотлар берилмасди.

Биз бу масала бўйича Ўзбекистондаги тожиклар режими устида кулаверганимиздан кейин, Ўзбекистон Давлат Статистика Қўмитаси ўтган йилдан бошлаб, ақли бор одамлар ишонмайдиган рақамлар тарқатиб, содда халқимизни алдаб юришга ҳаракат қилмоқда.

Хуллас, кўриб турибмизки, Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғиочоқ ахборот воситалари майда-чуйда масалалар бўйича гўёки танқидий хабарлар эълон қилишаётган бўлса ҳам, принципиал масалалар бўйича халқни алдаб юришни давом эттирмоқчилар.

Сўнги пайтда тўхтовсиз такрорлаётганимиздек, шу йил 19 март – Миллий Уйғониш Кунининг 30 йилиги бўлади. Халқ ўша куни Мустақиллик Майдонига чиқиб, бу байрамни нишонлаши ва, айни замонда, Ўзбекистондаги тожиклар режимидан бундай ёлғон хабарлар тарқатишни тўхтатишни ҳам талаб қилиши керак.

Бу байрам ҳақида маълумот олиш учун “Тожиклар режимидан қутулайлик, Туркистонда яшайлик! (“Тожиклар режими” ва “тожик халқи”ни қориштирманг. “Немис фашизми” билан “немис халқи”нинг фарқига борганмиз-ку!)” сарлавҳали хабаримизнинг 2 та бўлимини қуйидаги адресларда кўришингиз мумкин:

1-чи бўлим: www.facebook.com/harakat.net/posts/2297122853898961?__tn__=K-R


2-чи бўлим: www.facebook.com/harakat.net/posts/2297127550565158?__tn__=K-R