18 January 2019
17:43 - Шавкат Мирзиё кеча Ҳиндистонга бориб, бугун қайтиб келди. Энди 19 март, яъни Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллигини нишонлашга тайёрланиш керак

Ўзбекистон Президенти Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг таклифига биноан кеча Ҳиндистоннинг Аҳмадобод шаҳрига етиб боргани, мақсад -18 январь куни Гужарат штати маркази Гандинагар шаҳрида ўтказиладиган “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммитида иштирок этиш ва нутқ сўзлаш эканлигини кеча хабар қилган эдик.

Бугун “Жўшқин Гужарат – 2019” IX халқаро инвестиция саммити бўлиб ўтди ва бироз аввал Шавкат Мирзиё Тошкентга қайтиб келгани хабар қилинди.

Хабарларда айтилишича, Шавкат Мирзиё Марказий Осиё ва Буюк Ҳиндистон ўртасидаги асрлардан бери давом этаётган алоқаларни, бир маҳаллар бутун Ҳиндистонни босиб олган шоҳ Бобур Андижонда туғилганини эслатиш билан бир қаторда, ҳозир қилиниши керак бўлган ишларни ҳам тилга олибди. Масалан, 2020 йилда Ҳиндистонда “Ўзбекистон маданияти йили”ни ҳамда Ўзбекистонда “Ҳиндистон маданияти йили”ни ўтказиш, жорий йилда юртимизда ўзбек-ҳинд Ёшлар фестивалини ташкил қилишни таклиф этибди.

ЎзАнинг хабарида айтилишича, саммитда сўзга чиққанлар ҳамкор мамлакатлар ўртасида ўзаро тажриба, технология алмашиш, янги ҳамкорлар ва инвестицияларни жалб этиш йўлларини топиш бўйича ўз нуқтаи назарларини баён этишган. Хуллас, жаҳон бўйлаб расмиятчилик учунгина ўтказиладиган йиғилишлардан бири тамом бўлибди, Шавкат Мирзиё омон-эсон юртга қайтибди. Юрт эса, унинг ўзи 13 йил Бош вазир ва 2 йил Президент бўлган йиллари ўзи яратган муаммолар гирдобида ўлмоқда.

Шундай экан, аввалари ҳам кўп марта айтган гапларимизни такрорлашга мажбурмиз.

Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғоялари ётади.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Унутмайликки, 19 март - ўзбек миллати ўз тарихида биринчи марта намойишга чиққан кун, яъни МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ. Бу кун тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум. Демак, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлаш керак. Ҳаммани шу байрамга таклиф қиламиз. Ана ўша ерда фундаментал муаммолармизни Шавкат Мирзиё ва унинг ҳокимияти олдига қўямиз.