08 January 2019
19:24 - Шавкат Мирзиё масхарабозликни сиёсий саҳнага ҳам чиқарди: Қўғирчоқ сиёсий партияларнинг сони 5 та бўлди
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз ўта қисқа хабар беришича, бугун Ўзбекистон Экологик Партиясининг таъсис қурултойи ўтказилган. Қурултойда партиянинг Устави ва Дастури қабул қилинибди, партиянинг Марказий Кенгаши ва Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари сайланибди. Шу куниёқ партия Марказий Кенгашининг пленуми бўлибди, Марказий Кенгашнинг ижроия қўмитаси аъзолари, унинг раиси ва раис ўринбосарлари сайланибди, партиянинг рамзлари тасдиқланибди.

Хабар пешин соатларида тарқатилганидан тушуниш мумкинки, бу масхарабозлик қурултойи бир неча соатлик тадбирча бўлган. Энг қизиғи, хабарда “қурултой” ўрнига “съезд” сўзи ишлатилган, бу масхарабозлик съездидда қанча одам қатнашгани айтилмаган, қатнашганлар ва сайлангаларинг биронтасини исми тилга олинмаган.

ЎзАнинг таҳлилисиз ҳам кўриниб турибдики, 2 йилдан бери ҳамма соҳаларни масхаралаштираётган Шавкат Мирзиё энди сиёсий саҳнага ўтибди. Демак, у Ўзбекистонда ҳеч қандай фундаментал ислоҳотлар ўтказмоқчи эмаслиги бу ерда ҳам кўринди.

Шундай экан, аввалари ҳам кўп марта айтган гапларимизни такрорлаймиз. Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғоялари ётади.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Хуллас, 19 март – МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум бўлиб бормоқда. Демак, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлаш керак. Ҳаммани шу байрамга таклиф қиламиз. Ана ўша ерда фундаментал муаммолармизни мажуд ҳокимият олдига қўямиз.