08 January 2019
22:35 - Ақлдан озаётганга ўхшаётган Шавкат Мирзиёга: Қашшоқ Ўзбекистонга биронта жидий бизнесмен инвестиция олиб кирмайди, ҳатто Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов ҳам!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз хабар беришича, бугун Шавкат Мирзиё жорий йилги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказибди. Узундан узоқ хабарда жуда кўп рақамлар келтирилган. Нимамиш, бу йил чет эллардан 16,6 миллиард долларлик инвестиция келармиш, 3 мингдан зиёд лойиҳа амалга оширилармиш. Бу 2018 йилга нисбатан 16 фоиз кўпмиш.

Эй, Шавкат Мирзиё ака! Кўзингизни очинг, Ўзбекистонимизнингн 2018 йилги Давлат Бюджетини бор-йўғи 7,7 млрд доллар қилиб, Ялпи Ички Маҳсулот ҳажмини $35,869 млрд қилиб Сиз тасдиқлаган эдингиз. Бу йил ҳам шулардан бироз кўпроқ рақамларни тасдиқладингиз. Бу рақамлар, аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистондан бир неча марта кам. Яъни, Ўзбекистон қашшоқ ва қолоқ ўлка. Буни бутун дунё билади.

Шундай гадойсимон ўлкага чет элдан биронта жиддий инвестор келишига ишонадиган даражада соддамисиз? Ҳатто ўзимизнинг Россиядаги миллиардер миллатдошларимиз Алишер Усмонов ва Искандар Маҳмудов Ўзбекистонга бир доллар ҳам инвстиция олиб кирмаётган эканлар, қандай аҳмоқлар Сиз айтаётган 16,6 миллиард долларлик инвестицияни олиб келадилар? Содда халқни, тўғрироғи, мавжуд тожиклар режимининг қули бўлганларни лақиллатиш учун оғзингизга келган рақамларни айтаверишингиз мумкин. Аммо, амалда ҳеч нарса ўзгармайдику! Ўзбекистон халқини яна неча йил лақиллатиб, алдаб юрмоқчисиз? Расмдаги клоунга ўхшамоқчимисиз?

Бу йил 19 мартда Миллий Уйғониш Кунининг 30 йиллгини - Уйғониш бошланган ҳозирги Мустақиллик Майдонида байрам қилмоқчимиз. Келинг, ўша ерга. Айнан ўша ерда Ўзбекистон ва халқининг ҳозирги ғариб аҳволи, Ўзбекистон ва ўзбекларни бу аҳволга Москва томонидан яратилган тожиклар режими атайлаб туширгани ҳам гапирилади, 13 йил Бош вазир ва мана 2 йил президентлик қилган Сиздан бу аҳвол учун жавоб сўралади.

Оғир аҳволда қолмаслик учун тезлик билан Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бошланг. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида, “Бирлик” Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери тўхтамасдан такрорлаётгандек, давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлисни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Сиз жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғоялари ётади.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари, яъни ўзингизнинг ўринбосарингиз бўлган ўзбек Рустам Азимни жойига қайтариш керак.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни, “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз, Сиз ва мавжуд режим қилолмайди. Шундай экан, “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлашингиз керак.

Хуллас, 19 март – МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида ЎЗБЕК миллатининг тарихида қолиши ўз-ўзидан маълум бўлиб бормоқда. Демак, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлаш керак. Ҳаммани шу байрамга таклиф қиламиз. Ана ўша ерда ватан ва миллатнинг фундаментал муаммоларини мажуд ҳокимият ва унинг раҳбари бўлган Сизнинг олдингизга қўямиз.