07 January 2019
16:37 - Хитой диктатори Си Цзиньпин: Коррупцияга қарши курашда ғалабага эришдик. “Ҳаркат”: Демократиясиз порхўрлик ва коррупция гуллаб-яшнайверади, ўзбекларга дарс бўлсин!

Русларнинг ахборот воситалари ва улардан хабар кўчириш билан шуғулланадиган Ўзбекистондаги ахборот воситалари Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпин ўз мамлакатида 40 йил аввал бошланган ислоҳотларни амалга оширишда қўлга киритилган ютуқлар билан мақтаниш билан бир қаторда, порхўрлик ва коррупция устидан ғалаба қозонилганини ҳам алоҳида урғулаётганини гапирмоқдалар.

Тўғри, ХХРнинг биринчи диктатори Мао ўлгандан кейин бошланган ички кураш натижасида ҳақиқий коммунистлар мағлубиятга учрадилар ва қоғозда ҳали ҳам гўёки коммунистлар бошқараётган бу мамлакатда коммунстларнинг асосий ғоясига тупирилди ва тўла бозор иқтисодиётига ўтилди. Айнан шу сабабли, ҳозир Хитой ҳатто АҚШ билан рақобат қилоладиган кучли давлат даражасига чиқди.

Бироқ, коммунистик ғояга тупирган бўлса ҳам, диктарорлик прнципларидан воз кечишни ҳам ўйламаётган Хитой Коммунистик Партияси ҳали ҳам Хитойда яккаҳокимлик қилмоқда. Демак, демократиянинг уруғи ҳам бўлмаган бу давлатда порахўрлик ва коррупцияни тўхтатиб ҳам бўлмайди, камайтириб ҳам бўлмайди.

Яна тўғри, ҳозирги режим ўзича порўрлик ва коррупцияга қарши даҳшатли уруш олиб бормоқда. Мамлакатда қўлган тушган юзлаб порхўр ва коррупционерлар ўлдириб ташланмоқда, минглаб порахўр ва коррупционерлар қамоқларга ташланмоқда. Ҳатто чет элга қочишга улгурганларини ҳам мамлакатга қайтариб олиб келиб жазолашмоқда.

Аммо, “Ҳаракат” кўп марта такрорлаётгандек, порахўрлик ва коррупцияни бутунлай йўқ қилиб бўлмайди, уни минималлаштиришнинг ягона йўли – демократиядир. Айни пайтда, шу ҳам маълумки, Хитойда ҳозирги режим бор экан, ҳеч қандай демократия бўлмайди. Чунки, демократияга йўл очилса, ўта тезлик билан, энг камида, Уйғуристон ва Тибет Хитойдан чиқиб, мустақил давлат бўлиб оладилар. Хитойликларнинг менталитети бундай ўзгаришларга тайёр эмас.

Демак, демократиянинг уруғи ҳам бўлмаган Хитойда эртами кеч иқтисодий кризис бошланади, ана ўшанда мамлакатнинг қўштирноқ ичидаги коммунистлари демократия ҳақида чуқурроқ ўйлашга бошлайдилар. Агар улар бундан ҳам ақллироқ бўлиб, демократия ҳақида ҳозироқ ўйлашга бошласалар, Хитой учун яхши бўларди.

Шу муносабат билан, Хитойни қўйиб туринг, ўзимизнинг Ўзбекистон ҳақида аввалари ҳам кўп марта айтилган фикримизни яна такрорлаймиз. Халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлис ва Президентни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётса, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётади.

Маълумки, 1989 йил 19 мартда “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўзбекларни тарихда биринчи марта митингга олиб чиқди. Ўшандан кейин ўтказилган митинг ва намойишларда (масалан, расмдаги намойишда) ўзбек тилини давлат тили қилиш, Ўзбекистонни СССРдан чиқариб олиш каби фундаментал талаблар ўртага отилди. Буларнинг натижасида ўзбек тили давлат тили бўлди, Ўзбекистон тамомийла мустақил бўлиб қолди.

Шундай экан, 19 март – МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум. Демак, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлаш керак. Ҳаммани шу байрамга таклиф қиламиз. Ана ўша ерда фундаментал муаммолармизни мажуд ҳокимият олдига қўямиз.