07 January 2019
22:15 - Марказий Банк сўмнинг бошқа валюталарга нисбатан 8 январда кучга кирадиган курсларини эълон қилди, долларнинг қиймати бор-йўғи 80 центга ортибди, жуда шубҳали

Марказий Банк сўнги йиллардаги анъанасини давом эттириб, 2019 йил 8 январдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини эълон қилди. Мана баъзибир валюталарнинг сўмга нисбатан тайинланган янги ва аввалги ҳафтадаги (қавс ичида) курслари:

1 АҚШ доллари – 8337,07 сўм (8336,25 сўм)

1 ЕВРО - 9498,42 (9533,34)

1 Россия рубли - 123,36 (119,85)

1 Жанубий Корея вони - 7,47 (7.47)

1 Қувайт динори – 27501,47 (27482.44)

1 Хитой юани – 1214,20 (1212,46)

1 Туркия лираси - 1564,15 (1581.38)

Кўриб турибмизки, долларнинг курси бор-йўғи 80 центга ортибди. Рублнинг курси эса 3 сўм 41 тийинга, турк лирасиники 1,74 сўмга ортибди. Евронинг қиймати тушибди. Булар жуда шубҳали ўзгаришлар. Ўтган йилнинг биринчи ярмида ҳам Ўзбекистон Марказий Банки 900 млн доллар сарфлаб сўмнинг курсини орттириб борган, аммо йилнинг 2-чи ярмида сўмнинг қиймати кескин тушиб кетган эди. Нима бало, Шавкат Мирзиё яна ўша ўйинини такрорламоқчими? Бу масхарабозик-ку!

Дарвоқе, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмагани ҳам алоҳида урғуланган. Буни ҳам тушуниш мумкин, чунки, сўмни аламаштиришни истайдиганлар кўпайиб кетса, бизада етарлича чет эл валютаси йўқ-ку!!

Хуллас, жараёнлар қандай кетишини кузатиб борамиз. Ҳамма нарсани қора бозор кўрсатади.