04 January 2019
16:27 - Ўзбекистон ўлим йўлида: Шавкат Мирзиё соғлиқни сақлаш тизимида порхўрликни йўқ қилибди, фақатгина таъмагарлик ва коррупция қолганмиш. Майдонларга чиқайлик, талабларни ўртага қўяйлик!

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири Kun.uz Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги ахборот хизматига асосланиб хабар қилишича, сўнгги икки йил давомида мамлакатда барча соҳаларда каби Соғлиқни Сақлаш Вазирлигида ҳам коррупция иллатига қарши фаол саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганмиш, бу борада тарғибот ва ташвиқот ишлари ҳам муҳим аҳамиятга эгамиш, шу боис тиббиёт ходимлари ва аҳоли ўртасидаги кенг тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида ҳудудларда учрашувлар ташкил этилмоқдамиш.

Қаранг, ҳурматли ўқувчиларимиз, соғлиқни сақлаш тизимида порахўрлик йўқ, асосан таъмагарлик ва коррупция ҳақида гапирилмоқда. Тўғри, хабарнинг охирида тўсатдан “порўхрлик”ни эслаб қолиб шундай дейишибди: “тамагирлик ва порахўрлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ўтган йил октябрь ойида Бош прокуратура иштирокида Тошкент шаҳрида жойлашган 17 та туғруқ ва гинекологик муассасаларида мониторинг ишлари олиб борилди. Ўрганиш жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича 22 нафар тиббиёт ходими лавозимидан озод этилган ва интизомий чоралар қўлланилган.”

Будай хабар тайёрлаган журналистларга бизда порахўрлик аҳолининг, демак, соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ҳам маошлари яшашга етмайдиган даражада оз эканлиги туфайли гуллаб-яшнаётганини ким тушунтиради? Тўғри, хабарда Президент қарори асосида давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари 2018 йил 1 декабрдан 1,2 баравар ошган бўлса, 2019 йил 1 апрелдан 1,15 баравар ошириладиган бўлгани эслатилади. Аммо, бизда ўткан йили сўм икки баравар девалвация қилингани, йиллик инфляция 15 фоиз атрофида эканлиги, сўмнинг долларга нисбатан расмий курси ўта тезлик билан тушиб бораётгани, бундай шароитда ойликни 1,2 ва 1,15 баравар ошириш мутлақо етарсизлиги умуман тилга олинмайди.

Яна тўғри, ҳозир Ўзбекистон ҳатто МДҲ ичидаги энг қашшоқ мамлакатларидан бири ва чет элларда қуллардек ишлаётган миллиондан кўпроқ ватандошларимизнинг Ўзбекистондаги оилаларига сал кам Давлат бюджетига тенг келадиган миқдорда юбораётган пуллари билан яшамоқда. Бундай аҳволга тушганимизнинг сабаби – аввал Ислом Карим, энди Шавкат Мирзиё ҳам, СССРдан қолган социалистик иқтисодиётни ўзгартирмоқчи эмасликларида, майда-чуйда хусусий бизнесга йўл бериб, социалистик иқтисодиётни сақлаб қолиш ниятида эканликларида. Бу йўл – Ўзбекистонни ўлимга судраш эканлигини Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими жуда яхши билишади, аммо Москва уларга шундай топшириқ берган – Ўзбекистонни давлат сифатида, ўзбекларни миллат сифатида йўқ қилиш.

Савол туғилади: Қани Шавкат Мирзиё қилаётган гўёки ислоҳотларнинг ижобий натижаси? Жавоб ҳам аниқ: Бизда ФАҚАТкосметик ислоҳотлар ўтказилмоқда, улар билан ҳеч қандай ижобий натижа бўлмайди. Фундаментал ислоҳотлар ўтказиш керак.

Шундай экан, аввалари ҳам кўп марта айтилган фикримизни такрорлаймиз. Халқ майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан Ўзбекистонни ҳозирги ғариб аҳволдан олиб чиқиш учун фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қилиши керак. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлис ва Президентни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётса, фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётади.

Маълумки, 1989 йил 19 мартда “Бирлик” Халқ Ҳаракати ўзбекларни тарихда биринчи марта митингга олиб чиқди. Ўшандан кейин ўтказилган митинг ва намойишларда (масалан, расмдаги намойишда) ўзбек тилини давлат тили қилиш, Ўзбекистонни СССРдан чиқариб олиш каби фундаментал талаблар ўртага отилди. Буларнинг натижасида ўзбек тили давлат тили бўлди, Ўзбекистон тамомийла мустақил бўлиб қолди.

Шундай экан, 19 март – МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум. Демак, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлаш керак. Ҳаммани шу байрамга таклиф қиламиз. Ана ўша ерда фундаментал муаммолармизни мажуд ҳокимият олдига қўямиз.