04 January 2019
09:35 - Шавкат Мирзиё ва Ўзбекистон ўлгани эълон қилинди: Бизда минимал ойлик $24, қозоқларда $113, русларда $164 экан. Уларда миллиардерлар кўп, бизда миллионер ҳам йўқ!
Ўтган йилнинг охирги кунлари Россия Президенти Владимир Путин ўз мамлакатида минимал ойликни 11 минг 280 рубль, яъни тахминан $164 қилиб, Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой 42 минг тенге, яъни $113 қалиб белгилаганини эълон қилган эдик. Шавкат Мирзиё Ўзбекистонда минимал ойликни 202 730 сўм, яъни тахминан $24 қилиб белгилаганини аввалроқ эълон қилганмиз, аммо бугун Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали буни яна бир бор тасдиқлади.

Қаранг, Шавкат Мирзиё янги йил Мурожаатномасида бизда ҳамма нарса “Во!” эканлигини айтган, “Аҳоли фаровонлигини ошириш мақсадида жорий йилда иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар миқдори ўтган йилларга нисбатан сезиларли равишда оширилди” деб мақтанган эди. Аммо, фақат минимал ойлик масласида кўриб турибмизки, аҳволимиз қанчалик ғариб. Агар ҳамма нарса “ВО!” бўлса, нимага минимал ойликни ҳам тузукроқ қилмадик?

Хўш, бойлар масаласида аҳволимиз қандай? Маълумки, Қозоғистонда 6 доллар миллиардери бор, уларнинг 2 нафари ўзбек, Россияда 106 миллиардер бор, уларнинг 2 нафари ўзбек. Ўзбекистонда эса, ҳатто битта ҳам расмий доллар миллионери йўқ.

Бу – 13 йил Бош вазир, 2 йил Президент бўлган Шавкат Мирзиёнинг Ўзбекистон бўйнига ўлим ҳалқаси осиши бўлмаса, нима ўзи?