04 January 2019
07:39 - Сенсация эмас: Туркияда фанатик исломчиларнинг ғояси мағлубиятга учрамоқда, масалан, 10 йилда атеистларнинг фоизи 1 дан 3 га чиқибди
Отатуркчиларнинг “Жумҳурият” газетаси бу мамлакатдаги Конда тадқиқот марказининг 10 йиллик кузатувлари натижаларини эълон қилди

Бу натижалар баъзиларга сенсация бўлиб кўриниши мумкин, аммо “Ҳаракат” Агентлиги сўнги йиллардаги хабарларида исломчилар билан отатуркчи-дунёвийчилар ўртасидаги курашда отатуркичилар ғалаба қозонишининг эҳтимоллиги катта эканлигини урғуламоқда эди. Кўринишидан, айнан шундай бўлмоқда, фанатик исломчилар ҳокимиятда бўлса ҳам, уларнинг мамлакатни исломлаштириш режалари амалга ошмаяпти.

2017 йил апрель ойида Туркия Конституциясига ўзгартиришлар киритиш, Туркия президентига сал кам диктаторлик ваколатлари бериш хусусида умумхалқ референдум бўлган эди. Ўшанда Турк халқига мурожаат тарқатган “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиси раиси Абдураҳим Пўлат шундай деганди: “Туркияда ҳокимиятдаги фанатик исломчилар ғалаба қозонса, Туркия ўрта асрларга қараб орқага кетади, Истанбул Константинополга айланади, Туркиянингн Эгей ва Ўртаер денгизлари соҳилларидаги қисми Юнонистонга, Туркиянинг шимолий-шарқий қисмлари Эронга ва Росия тарафидан қўллаб-қувватланаётган Арманистонга ўтади, Туркиянинг жанубий-шарқий қисмида Курдистон давлати яратилади, Туркия Анқара атрофидаги кичкина давлат ҳолига тушади. Бунга йўл бермаслик учун референдумда “Йўқ” жавоби беринг!”

Ўша референдумда исломчилар ғалаба қозондилар, аммо бор-йўғи 51 фоиз овоз билан ғалаба қозондилар. Исломчиларнинг лидери Ражаб Эрдўған бироздан кейин президент сайловларида ғалаба қозонди, аммо бир замонлар исломчиларга қаршилиги билан танилган ва ҳақиқий отатуркчилар бўлса-да, ҳозир курдларга қарши кураш масаласида исломчилар билан Жумҳур Иттифоқи қурган Миллиётчи Ҳаракат Партиясининг ёрдами билан 52 фоиз овоз олиб, ғалаба қозонди. Яъни, кўриндики, исломчилар якка ўзлари Туркияда ҳокимиятни тўла қўлга ололмайдилар.

Конда тадқиқот марказининг 10 йиллик кузатувлари натижалари айнан шу фикрни тасдиқламоқда. Мана шу марказ тарафидан ўрганилган кўрсатгичларнинг 2008 йилда ва 2018 йиллардаги фоизлари:

Атеистлар………………………1%......3%
Диндорлигини айтганлар……55%.....51%
Рўза тутувчилар………………77%.....65%
Ҳижоблийлар…………………52%.....53%
Юзини ўровчилар…………….13%.....9%
Газета ўқийдиганлар…………61%.....26%
Телевиденик кўрувчилар…….98%…..84%
Ижтимоий тармоқларадан
фойдаланувчилар…………….38%.....72%
Баҳтиёрман деганлар…………57%.....52%
Ўз уйи борлар…………………74%.....66%
Киралик уйда яшаётганлар…..21%......29%
Квартира уйда яшовчилар……33%.....59%

Қаранг, Туркияда фанатик исломчилар партияси ҳокимиятда бўлган йиллари атеистларнинг сони 3 баравар ортибди, рўза тутувчилар сони анча камайибди, ҳижоблиларнинг сони бор-йўғи 1 фоизга ортибди. Газета ўқувчиларнинг сони кескин тушгани ҳам сенсация эмас, чунки, ҳамма нарсани Интернетда ижтимоий тармоқлардан ўрганадиганлар сони кескин ортмоқда.

Кўриб турибмизки, 17 йил аввал ҳокимиятга келган исломчиларнинг Адолат ва Тараққиёт Партияси жамиятни исломлаштиришда сезиларли ўлчовда олға кетолмабди.