02 January 2019
02:30 - Ўткан йилнинг сўнги янгилиги: Афғонистонда президент сайловлари 2019 йил 20 июлга қолдирилди

2018 йил 29 ноябрдаги “Афғонистондаги парламент сайловларининг натижалари 2019 йил бошида эълон қилинади . Абдурашид Дўстим қани? Дунё ўзбекларига нима?” сарлавҳали хабаримизда Афғонистонда 2018 йил 20-21 октябрь кунлари ўтказилган парламент сайловларининг натижалари келаси йилнинг 19 январигача эълон қилинишини билдирган эдик. Ҳали 19 январь келмади, демак, сайлов натижаларини кутишни давом эттираверамиз. Бу воқеа Афғонистон ҳам Ўзбекистон каби масхарабозлик давлатига айланиб бўлганинг кўрсатгичидир.

Аммо, махарабозликлар битмаяпти ва битмайдиганга ўхшайди. Афғонистондаги Мустақил Сайлов Комиссияси раиси Гулу Жан Абдул Бади Саядга асосланиб тарқатилаётган хабарларга кўра, бу мамлакатда баҳорда бўлиши керак бўлган президент сайловлари 2019 йил 20 июлга қолдирилибди. Унинг айтишича, ўтган йили парламент сайловлари пайтида чиққан муаммолар туфайли президент сайловлари муддати орқароққа ўтказилган эмиш.

Президент сайловларига номзодлар кўрсатиш 2018 йил 22 декабрда бошлангани, аммо ҳали ҳеч ким номзодини кўрсатмагани ҳам хабарларда айтилмоқда. Лекин, мамлакатда хавфсизлик ёмонлашиб бормоқда, АҚШ ва “Толибон” вакиллари ўртасида бошланган гўёки тинчлик музокараларида ҳалигача натижа бергани йўқ, демак, афғонлар натижа кутмоқчилар.

Аммо, дейди, мухбиримиз, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партияси ва унинг жарчиси бўлган “Ҳаракат” Агентлиги йиллардан бери айтиб келаётганидек, ислом террористлари билан музокара олиб бориш бефойда нарсадир. Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришилса, ислом терроризми ўз-ўзидан битади. Аммо, Ислом руҳонийлари бундай ислоҳотларга тайёр эмаслар, демак, Ғарб бу масалада мусулмонларга ёрдам бериши керак.

Лекин, шуни ҳам унутмайликки, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлатнинг бу масала бўйича АҚШнинг аввалги ва жорийдаги президентлари Барак Обама ва Доналд Трампга ёзган мактублари ва уларнинг батафсил жавоблари кўрсатмоқдаки, АҚШ президентлари ҳам, Ғарбнинг ўзи ҳам, бундай нарсаларга тайёр эмаслар.