02 January 2019
07:37 - Тожик аслли Владимир Норов Ўзбекистон вакили сифатида 3 йил Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Бош котиби бўлади
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз хабар қилишларича, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг қарорига биноан 2019 йилнинг 1 январдан бошлаб Владимир Норов шу ташкилотнинг Бош котиби лавозимини бажаришга киришди. У 2019 йил 1 январидан 2021 йил 31 декабрига қадар шу лавозимда бўлади.

Ҳеч қандай сир эмаски, ўзи тожик бўлган Ислом Карим атрорфига тожиклар тақимини тўплаган, Владимир Норовни 2005-2010 йиллари аввал Ташқи ишлар вазири ўринбосари, кейин вазир қилган, 2010 йили яна вазир ўринбосарлигига туширган, 2013 йили Бельгияга элчи қилган, 2014 йидан унинг елкасига Европа Иттифоқидаги элчимиз вазифасини ҳам юклаган эди.

Шавкат Мирзиё ҳокимиятни қўлга олволгач, Владимир Норовни Президенти ҳузуридаги Стратегик ва Минтақалараро Тадқиқотлар Институти директори лавозимига тайинлаган эди, мана энди ШҲТ Бош котиби лавозимига таклиф қилибди ва ўтказибди.

Қаранг, бу воқеада таҳлилга арзийдиган фактларда биттаси – 3 йилдан бери ШҲТ Бош котиби бўлган тожикистонлик тожик Рашид Алимов ўрнини ўзбекистонлика тожик Владимир Норов эгаллаётганидир. Тожикистонда биронта ўзбек шу даражадаги лавозимларга кўтарилиши мумкинлигини тасаввур қилоласизми?