28 December 2018
23:13 - Бечора ўзбеклар: 2014 йили 17 минг ўзбек Қирғизистонга ишга келганди, 2018 йида бундайларнинг сони 217 мингга чиқди. Шавкат Мирзиё қани?

Қирғизларнинг 24.kg сайти Қирғизистон параламентининг депутати Умбетали Кидиралиевнинг парламентадги “Республика - Ата Журт” фракцияси мажлисида айтган қуйидаги сўзларини келтирган: “2014 йили Қирғизистонга 17 минг Ўзбекистон фуқароси ишлашга келган эди, 2016 йилда бундайларнинг сони 55 мингга, 2017 йилда 100 мингга, 2018 йилда эса, 217 мингга чиқди. Қирғизистондан чет элга ишлашга кетаётган муҳожирларнинг асосий қисми жанубдандир. Ўзбекистон фуқаролари эса, айнан шу ҳудудга ишлагани келишмоқда. Демак, биз ўзимизникиларни чет элга юбормоқдамиз, уларнинг ўрнини эса бошқалар эгалламоқдалар.”

Умбетали Кидиралиевни тушуниш мумкин, Қирғизистон жанубидан одамлар чет элларга ишлагани кетишмоқда, уларнинг ўринини Ўзбекистондан келганлар эгаллашмоқда.

Аммо, у бир нарсани ҳисобга олмаяпти. Чет элга кетаётган Қирғизистон фуқаролари кетаётган ерларида катта пул топадилар. Аммо, уларнинг ўрнига Қирғизистонга келаётган бечора ўзбеклар зўрға қорин тўйдиришга етадиган пул топадилар.

Шундай экан, аҳолимизнинг аҳволи ғариблиги устида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё йиғлаши керак эди. Аммо, у ҳар ерга бориб гўёки Ўзбекистонда қилинаётган гўёки буюк ўзгаришларни айтиб мақтаниш билан овора. Мана унинг бугунги Олий Мажлисдаги халққа мурожаати ҳам шундайларнинг навбатдаги мисолидир. Амалда эса, бир бурда нонга пул топиш учун қашшоқликда ўзимиздан қолишмайдиган Қирғизистонга бораётганларнинг сони айнан Шавкат Мирзиё ҳокимиятга келгандан кейин кескин ортишга бошлабди.

Эй, ўзбеклар, кўзингизни очинг! Майдонларга чиқиб Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режимидан Ўзбекистонда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди. Келинг, майдонларга чиқишни 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ ТИКЛАНИШ КУНИнинг 30 йиллигини нишонлашдан бошлайлик. Бизнинг бу саҳифани кузатиб боринг, 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида бўладиган акциянинг режалари ва ўтказилиш тартиби ҳақида маълумотларни янги йилдан ёзишга бошлаймиз.