28 December 2018
19:40 - Шавкат Мирзиёнинг Олий Мажлисга вайсаш каби Мурожаатида Ўзбекистон ва халқи учун муҳим бўлган 2 та мавзу тилга олинмаган, уларни биз эслатамиз
Бугун эрталаб Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиё Олий Мажлисда келаётган йил муносабати билан Мурожаатномасини шахсан ўзи эълон қилгани Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг ҳамма қўғирчоқ ахборот воситалари тарафидан ҳеч бир таҳлилсиз эълон қилинди. У Ўзбекистон ва унинг халқи олдидаги гўёки ҳамма муаммоларни тилга олгандек кўринади. Қаранг, у ташқи сиёсат ва террористик “Толибон” билан музокаралардан ҳамда спортни ривожлантиришдан тортиб, ҳукуматнинг ишини яхшилаш мақсадида уни Олий Мажлис тайинлайдиган қилиш кераклигича гўёки ҳамма мавзуларни тилга олибди.

Шавкат Мирзиё хафа бўлмасин, аммо унинг бугунги Мурожаатномаси алжирашдан бошқа нарса эмаслигини айтишга мажбурмиз. Чунки, асосий мақсади Афғонистон ва ҳамма давлатларни исломий давлатга айлантириш ҳамда уларни Халифаликка бирлаштириш бўлган “Толибон” билан музокаралар олиб бориш таклифи аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Ҳукуматнинг парламент трафидан тасдиқланиши эса, бутун дунёда қабул қилинган тартиб экан, 13 йил Бош вазир ва 2 йил Президент Бўлган Шавкат Мирзиё шуни энди билиб қолиб, Ўзбекистонда ҳам шундай қилмоқчими? Бизда парламент қўғирчоқ экан, у Шавкат Мирзиё таклиф қилган ҳар қандай ҳукуматни ҳеч бир муҳокамасиз тасдиқлаши ҳам ўз-ўзидан маълум-ку!!

Нима ҳам дердик, ҳаромий Ислом Карим ҳам қўғирчоқ Олий Мажлисда шу каби олди-қочди гаплар тўла гўёки оламшумул нутқлар сўзларди, бу нутқлар билан ҳеч кимнинг иши ҳам бўлмасди, қўғирчоқ оммавий ахборот воситалари нутқларга таҳлил бермасдан, фақат Ислом Каримни олқишлашарди. Энди Шавкат Мирзиёни олқишлашади. Дарвоқе, айтиш керакки, олқишлашни бошлаб юборишди ҳам.

Ўзбек тилида ягона ҳақиқий ахборот воситаси бўлган, бунинг устига, “Бирлик” Халқ Ҳаракати Партиясининг жарчиси ҳисобланадиган “Ҳаракат” Агентлиги Шавкат Мирзиёнинг вайсаш каби Мурожаатномасидаги энг муҳим 2 та камчиликка ҳамманинг эътиборини қаратмоқчи.

БИРИНЧИСИ. Йиллардан бери айтиб келаётганимидек, Ўзбекистон ФУНДАМЕНТАЛ СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРГА муҳтож. Фундаментал сиёсий ислоҳотларнинг марказида давлатни демократиялаштириш, қўғирчоқ Олий Мажлис ва қўғирчоқ партиялардан тозаланиш, ҳақиқий демократик мухолифат иштирокида сайловлар билан Олий Мажлис ва Президентни янгилаш, ошкоралик ва сўз эркинлигига йўл бериш каби ғоялар ётса. фундаментал молиявий-иқтисодий ислоҳотларнинг марказида эса, тўла бозор иқтисодиётига ўтиш, биринчи навбатда, катта бойлар, яъни инвесторлар синфи яратиш йўлига Ислом Карим ва Шавкат Мирзиё жинояткорона қўйган тўсиқларни олиб ташлаш ғояси ётади.

Бундай фундаментал ислоҳотларни амалга ошириш учун тажрибали давлат арбоби, аввалги Бош вазир ўринбосари Рустам Азимни жойига қайтариш кераклиги ҳам ўз-ўзидан маълум.

ИККИНЧИСИ. Маълумки, 1989 йил 19 мартда “Бирлик” ўзбекларни тарихда биринчи марта митингга олиб чиқди. Ўшандан кейин ўтказилган митинг ва намойишларда ўзбек тилини давлат тили қилиш, Ўзбекистони СССРдан чиқариб олиш каби фундаментал талаблар ўртага отилди. Буларнинг натижасида ўзбек тили давлат тили бўлди, СССРга мустақил давлат сифатида 1925 йилда кирган Ўзбекистон 1991 йил 8 декабрда тамомийла мустақил бўлди. Шундай экан, 19 март – МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИ сифатида тарихимизда қолиши ўз-ўзидан маълум. Шуларни ҳисобга олган Шавкат Мирзиё 2019 йил 19 март куни Мустақиллик Майдонида МИЛЛИЙ УЙҒОНИШ КУНИмизнинг 30 йиллигини умумхалқ байрам сифатида нишонлаш кераклигини айтиши керак эди. У бундай қилмадими, демак, буни “Бирлик” ва “Ҳаракат” қилади.

Ўта мураккаб ва қоришиқ бўлган фундаментал ислоҳотларни “Бирлик” каби ҳақиқий демократик партияларнинг иштирокисиз мавжуд режимнинг ўзи қилолмайди. Шундай экан, Президент Шавкат Мирзиё “Толибон” каби террорист ташкилотлар билан эмас, демократик мухолифат билан музокаралар олиб бориш ва бирга ишлашни ўйлаши керак.

Ҳурматли ўқувчиларимиз! Бундай таҳлилий хабаримизга жиддий эътибор беринг. Бу хабарга ва умуман бу саҳифага "ёқтириш" (лайк) белгиси қўйиш билан ватанимзнинг келажаги ҳақида ўйлаётганингизни кўрсатинг.