26 December 2018
17:51 - Олий Суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоровнинг масхарабозлиги: Бизда суд инсон ҳуқуқларини таъминловчи органга айланганмиш

Ўзбекистонда ҳукмронлик қиладиган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА бугун ҳеч қандай таҳлилсиз Олий Суд раиси ўринбосари Холмўмин Ёдгоровнинг “Суд жазоловчи эмас, балки инсон ҳуқуқларини таъминловчи органга айланди” номли масхарабозликдан иборат мақоласини эълон қилди.

Унинг масхарабозлиги қуйидаги сўзлар билан бошланади: “Кейинги икки йилда мингга яқин шахс оқлангани, яна минглаб шахслар суд залидан қамоқдан озод этилгани бунинг яққол далилидир.”

Ҳурматли ўқувчиларимиз, Олий Суд раиси ўринбосарининг гапига эътибор беринг. У 2 йилда Ўзбекистон судларида нечта иш кўрилганини, қанча одам жазоланганини айтмайди, оқланган ва озод қилинганларнинг сони айтиб мақтанади. Бу саводсиз судьяга, тўғрироғи, ҳакамга тушунтириш керакки, фашистлар Германиясида ҳам, СССРдек мудҳиш диктаторликда ҳам судлар минглаб одамларни оқлаганлар, озод қилганлар, аммо юқорининг буйруғи билан миллионлаб бегуноҳ инсонларни йўқ қилиш, ёки узоқ йилларга қамоқа ташлаш ҳукумини чиқарганлар. Дунё тарафидан тан олинган АҚШдаги Озодлик Уйи (Freedom House) ташкилоти дунёнинг энг мудҳиш диктаторликлари рўйхатига киритган Ўзбекистонда суд мавжуд тожиклар режимидан мустақил бўлиб қолдими? Бу режим буйруқ берса ҳар қандай бегуноҳ одамни йўқ қиласиз-ку, ҳар қандай жиноятчини озод қиласиз-ку, жаноб Холмўмин Ёдгор!

Айни пайтда, дебди ўз мақоласида Холмўмин Ёдгор, фуқаролик, жиноят, маъмурий ва иқтисодий ишларнинг 50 фоизга яқини сайёр суд мажлисларида кўрилмоқда.

Бир йилда Ўзбекистонда ўн минглаб, балки юз минглаб суд мажлислари бўлади. Уларнинг сал кам ярмиси сайёр суд мажлиси шаклида бўлгани ҳақидаги вайсашингизга ўзингиздан бошқа биронта ўзбек ишонмайди, жаноб Холмўмин Ёдгоров! Аммо, ўз мақолангизда Муҳаммад пайғамбардан иқтибос келтиришингиз шармандаликдир. Чунки, дунёвий давлатларнинг судлари фақат ва фақат мамлакат Конституцияси ва парламент тарафидан қабул қилинган қонунлар доирасида иш олиб борадилар. Мабодо, Сиз ҳам Шавкат Мирзиёнинг буйруғи бўйича иш қилиш ва гапиришга ўтиб, Ўзбекистонимизни исломлаштиришни мақсад қилиб олмадингизми?

Қолаверса, руслардан мустақил бўлганимизга 27 йил бўлди, нимага исми-шарифингизни ҳалигача ўрисча шаклда ёзаяпсиз?

ЎзА бу мақола муаллифининг расмини қўймабди. Ҳозирги ҳақиқий ўзбек ҳакамининг фаолиятини жуда яхши ифодалайдиган расмни биз танладик.