20 December 2018
21:45 - Марказий Банк давлат қимматли қоғозларини муомалага чиқармоқчи. Бу бозор иқтисодиётига ўтишми, ёки навбатдаги масхарабозлик?

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА ҳеч қандай таҳлилсиз, аммо Маркази Банк ахборот хизматига асосланиб хабар қилишича, 2018 йилнинг 26-28 декабрь кунлари Молия Вазирлиги Марказий Банк билан биргаликда давлат қимматли қоғозлари билан операцияларни амалга ошириш амалиётини қайта йўлга қўярмиш.

Маълумки, давлатнинг қийматли қоғозлари - давлат кохоналарининг акциялари, давлатнинг облигациялари ва шу кабилар бўлади. Унутмайликки, облигация Совет замонида ҳам бор бўлган ва облигация сотиб олиш - пулни сберкассада ушлашга ўхшаган нарса эди.

ЎзАнинг хабарида “қимматли қоғозлар бир миллион сўмлик номинал қийматида 6 ойлик, 1 йиллик ҳамда 3 йиллик муддатлар учун муомалага чиқарилади” дейилган. Бундай қимматли қоғозлар облигацияларга ўхшамоқда. Агар Марказий Банк давлат корхоналаринг акцияларини ҳам сотишга чиқармасдан, фақат облигация каби қимматли қоғозлар сотиш билан шуғулланса, бу нарса жорийдаги тожиклар режимининг халқни лақиллатиш учун ўйлаб топилган навбатдаги масхарабозлиги бўлиши мумкин.

Кўрамиз, қимматли қозозлар сотишга чиқарилсин, ана ўшанда ҳақиқий аҳволни тўғри баҳолашга ҳаракат қиламиз.