21 December 2018
02:12 - Яна масхарабозлик: Шавкат Мирзиё адолатли ва рағбатлантирувчи солиқ тизими яратиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказибди. “Ҳаракат”: Фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар керак!
Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч қандай таҳлилсиз Президент Шавкат Мирзиё 2018 йил 29 июнда ўзи имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида”ги фармонини ҳаётга жорий қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказганини хабар қилдилар. Кеча ўтказилган йиғилишда Тошкент ва бошқа жойлардан кимлар иштирок этгани тилга ҳам олинмайди. Расмда ҳамма, худди ўқувчилар каби, Шавкат Мирзиёнинг лекциясини конспет қилаётганлариданоқ тушуниш мумкинки, бу йиғилиш навбатдаги масхарбозлик бўлган холос.

Шавкат Мирзиё сал кам ҳар куни қандайдир фармон ёки қарор чиқараётгани, вилоятлар бўйлаб кезаётгани, ҳамма билан учрашиб оламшумул маслаҳатлар бераётгани устидан кулавериб чарчадик. Хўш, яна куламизми? Йўқ, йиғлаймиз.

Ҳурматли ўқувчиларимиз, тушунсангиз керак, дарахтни ўзгартириш мақсадида унинг ҳар бир баргини пайванд қилиш йўли билан янги баргга ўзгартириш фойдасиздир. Чунки, кейинги йил дарахтнинг эски барглари қайтадан чиқаверади. Дарахтни ўзгартишни истаган одам унинг илдизларини ўзгартиради, ёки, қўполроқ қилиб айтсак, бошқа дарахт экади.

Шавкат Мирзиё эса, ҳар куни Ўзбекистондек катта дарахтнинг биронта барги ўрнига бошқача барг пайванд қилиш билан овора. Мана кеча Ўзбекистон дарахтининг солиқ тизимига жавобгар бўлган барги ўрнига гўёки дунё тажрибасидан келиб чиқиб яратилган янги баргни пайванд қилиш жараёнининг навбатдаги босқичи бўлибди.

Шу видеоселектор йиғилишида Шавкат Мирзиё ўзи имзолаган фармонда солиқ тўловчиларга бир қатор имтиёзлар берилгани билан мақтанибди, кейин видеоселектор қатнашчиларининг шу фармон қандай бажарилаётгани ҳақидаги ахборотини тинглабди. Аммо, ахборот берганлар нима дегани мутлақо тилга олинмаган. Демак, бундай йиғилишдан нима фойда деган саволга ҳам жавоб йўқ.

Хуллас, аввалари ҳам кўп марта айтган гапларимизни йиғлаб такрорлашга мажбурмиз. Эй, ўзбеклар! Кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан давлат сисемасида фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, энг асосийси, демократия ва тўла бозор иқтисодиётига ўтишни, яъни Ўзбекистон номли давлат/дарахтнинг илдизларини ўзгартиришни талаб қилиш керак.

Унутмайликки, СССР парчаланганн кейин, Ўзбекистон ва Туркманистондан бошқа ҳамма республикларда шундай ўзгаришлар қилинган. Ҳатто Хитой ўз вақтида, тўғри, фақат иқтисодиёт соҳасида, шундай фундаментал ислоҳотлар ўтказган ва ҳозир дунёнинг энг кучли давлатларидан бирига айланган. Аммо, у ҳам демократиясиз порахўрлик ва коррупция ботқоғига ботади.