17 December 2018
22:47 - “Ҳаракат” савол берар-бермас, “Ўзбекнефтгаз“дан жавоб келди: “Uzbekistan GTL“ заводини қуришга давлатнинг пули йўқ, пул берадиганларни қидирмоқдамиз

Бугун эрталаб соат 9:25 да тарқатилган “Шавкат Мирзиёнинг Қашқадарёга сафарининг сири: Ғузор туманида баҳайбат Uzbekistan GTL заводи қурилмоқда, аммо у давлатники бўлади ва ўлади” сарлавҳали хабар-мақоламизда бундай заводнинг қурилишига 3,6 миллиард долларлик инвестиция кераклиги айтилаётгани, давлат бюджети бор-йўғи 7,7 миллиард доллар бўлган Ўзбекистон бундай завод қуриш учун “шунча пулни қаердан олади?” деган саволни қўйган эдик.

Қаранг, Қашқадарёда қурилаётган Uzbekistan GTL заводининг эгаси бўлган “Ўзбекнефтгаз“ акциядорлик жамияти, худди бизга жавоб бергандек, бугун Хитой, Корея, Россия, Япония, Швецария давлатларидаги банклар ва корпорацияларнинг вакиллари иштирокида катта йиғилиш ўтказиб, улардан Uzbekistan GTL заводи қурилиши учун 2,3 миллиард долларлик молиявий ёрдам олиш хусусида ҳужжат имзолабди.

Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг бош қўғирчоқ ахборот воситаси ЎзА бу ҳақда соат 19:39 да масхарабозлик руҳида хабар тарқатди. Хабарда йиғилишга қайси банк ва корпорация вакиллари келгани санаб чиқилади, ушбу завод қурилиши лойиҳасини молиялаштириш учун умумий қиймати 2,3 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги маблағни жалб этишга бағишланган ҳужжатлар имзолангани айтилади, аммо ким қанча доллар бериши, қолган 1,3 миллиард долларни ким бериши умуман тилга олинмайди. Балки, 1,3 миллард долларни Ўзбекистоннинг ўзи қоплар. Аммо, Давлат Бюджетимиз бор-йўғи 7,7 миллиард доллар экан, 1,3 миллард долларни қаердан оламиз?

Демак, биз эрталабки хабарда ўртага қўйган саволимизга тўла жавобини олмадик. Бундан ташқари, бизнинг эрталабки хабаримизда “Демократиянинг уруғи ҳам бўлмаган Ўзбекистон порахўрлик ва коррупция ботқоғида ўлаётган экан, Uzbekistan GTL заводи ҳам шу ботқоқда ўлади” ибораси ишлатилган эди. Хўш, Шавкат Мирзиё ва унинг тожиклар режими бу ҳақда ўйламоқдами? Ўзбекистонда демократия йўқ экан, порахўрлик ва коррупциянинг гуллаб-яшнашини тўхтатиб бўлмаслигини тушунадиларми?

Қолаверса, аввалги хабаримзида ўрта қўйилган қуйидаги иккита савол ҳам ҳали актуаллигини йўқотгани йўқ. Шавкат Мирзиё Ғарб давлатларининг банкларида 1 миллард доллардан кўп пули бўлган ҳаромий Ислом Каримнинг Фуҳуша лақаби билан танилган Гулнора исмли қизини шу сабабдан ўзига иккинчи никоҳли хотин қилволмадими? У 2-чи хотинининг пулларини Ўзбекистонга қайтариб олиб келиб, уларни Қашқадарёдаги заводнинг қурилишига ишлатмоқчимиди? Энди яна бир савол туғилади: Бугунги йиғилишда ваъда қилинган 2,3 миллиард долларни Ўзбекистон қачон ва қандай тўлайди?

Хуллас, саволлар кўп, жавоблар йўқ. Шундай экан, яна қайтарамиз, эй, ўзбеклар кўзингизни очинг, бунақа президент, бундай тожиклар режими, бу режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари билан келажагимиз йўқ. Майдонларга чиқиб, Шавкат Мирзиёдан ва унинг тожиклар режимидан ватанимизда фундаментал сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни, хабарчи/журналистлардан бўлаётган воқеаларни объектив ёритишни талаб қиладиган вақт келиб бўлди.

Расмда - “Ўзбекнефтгаз“ бугун ўтказган йиғилиш.